Чирчиқ Давлат педагогика институти кафедра мудири ўқишга киритиш эвазига 2 000 доллар олган вақтда ушланди

11:33 26 Март 2021 Жамият
1989 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИББнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чирчиқ Давлат педагогика институти кафедра мудири А.Н. фуқаро У.ни ушбу институтнинг Жисмоний тарбия факультети сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер