Чиноз тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари 40 минг доллар пора билан ушланди

10:54 10 Февраль 2022 Жамият
1126 0

Фото: Архив сурат

Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими ўринбосари 40 минг доллар пора олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Kun.uz маълум қилди.

Маълум бўлишича, Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Оққўрғон туманида жойлашган фермер хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган 35 гектар ер майдонини сотиш ва ҳужжатларни туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига келишилган 90 000 АҚШ долларидан 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер