«Челси» академияси ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзолади
Ўзбекистонлик ёш футболчи Зуфархўжа Акрамхўжаев Лондоннинг «Челси» клубида кўрикдан муваффақиятли ўтди ва жамоанинг U-15 таркибига таклиф олди, деб хабар бермоқда Sports.uz портали.
У 2010 йилда Андижонда туғилган. Бунгача «Andijan-SGC» жамоасида вингер позициясида тўп сурган. Акрамхўжаев шу йилнинг сентябрь ойида «Челси» академиясига бориб қўшилади.
Хабар қилинишича, шартнома икки йилга мўлжалланган бўлиб, айни дамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг