Centrum Air авиакомпанияси Тошкентдан Бухорога парвозларни бошлади
18 март куни маҳаллий вақт билан соат 10:21 да Ўзбекистоннинг янги ташкил этилган Centrum Air авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналишида парвоз қилаган самолёти Бухоро халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан, экипаж аъзолари ва 173 йўловчи эса тантанали равишда карнай ва сурнай садолари билан кутиб олинди.
Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Centrum Air — штаб-квартираси Тошкентда жойлашган, 2023 йил январь ойида йўловчи рейсларини амалга оширишга рухсат олган Ўзбекистоннинг «лоукостер» авиакомпанияси. Бугунги кунга қадар авиаташувчи паркида учта Airbus А320 ва иккита Boeing-737 мавжуд.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг