Дунё

Туркманистон Пекин ва Бангкокка рейсларни апрель ойигача бекор қилди 

Хитойда коронавирус ўчоғи пайдо бўлиб, дунёнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқаши сабабли “Туркман ҳаво йўллари” Пекин ва Бангкокка қўйилган рейсларини камида апрель ойигача бекор қилди. Бу ҳақда turkmen.news хабар берди.

17:19 04 Февраль 2020
Новосибирск — Тюмень авиарейсида учган ўзбекистонликларда коронавирус аниқланмади

Жорий йилнинг 3 февраль куни Новосибирск — Тюмень авиарейсида учган Хитой фуқаросида коронавирус аниқланган, натижада Нур-Султан-Новосибирск-Тюмень рейсининг барча йўловчилари (уларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор) касалхоналарга жойлаштирилган.

16:05 04 Февраль 2020
Коронавирус Европанинг яна бир мамлакатга етиб борди

Янги ҳалокатли коронавируснинг биринчи ҳолати Белгияда ҳам аниқланди. Бу ҳақда бугун “De Tijd” мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

15:20 04 Февраль 2020
Японияда “ақлли” тракторлар яратилди

“Kubota” 2016 йилдан бери Япония ҳукуматининг фермерларни қўллаб-қувватлаш дастурининг аъзоси бўлиб, дастурнинг моҳияти – нафақага чиқаётган қишлоқ хўжалиги кадрларини йигирма хил роботлар билан босқичма-босқич алмаштиришдир.

18:46 03 Февраль 2020
Бермуд учбурчагида юз йил олдин ғойиб бўлган кема топилди

Бир гуруҳ археологлар Бермуд учбурчагида савдо кемасини топишди, у тахминан юз йил олдин сирли равишда ғойиб бўлганди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

18:41 03 Февраль 2020
Уханда ўн кунда қуриб битказилган касалхона коронавирус билан оғриган беморларни қабул қилишни бошлади

Янги шифохона энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Халқ озодлик армиясининг тиббий гуруҳлари аллақачон тиббий муассасага этиб келишган.

15:06 03 Февраль 2020
ЖСТ Хитойдан жўнатма ва хатлар қабул қилиш хавфсиз эканлигини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдан хат ва жўнатмалар қабул қилиш коронавирус билан зарарланиш хавфини туғдирмаслигини маълум қилди.

14:08 03 Февраль 2020
Коронавирусга чалинган аёл соғлом фарзандни дунёга келтирди

Қизалоқнинг дунёга келишида иштирок этган шифокорлар коронавирус бўйича текширув ўтказишган. 31 январь ҳамда 2 февраль кунлари қизалоқдан олинган анализ иккала ҳолатда ҳам салбий натижа кўрсатган.

13:49 03 Февраль 2020
Мисрда фиръавнларнинг 16 та қабри топилди

Миср ёдгорликлари вазирлиги веб-сайтида жами 25 саркофаг топилгани ҳақида хабар берилган. Улардан йигирматаси оҳактошдан ясалган. Бешта тобут эса ёғочдан тайёрланган.

13:01 03 Февраль 2020
Таиландда коронавирус билан касалланган саккиз киши тузалиб, уйига қайтди 

Коронавирусни юқтириб, Таиланд касалхоналарида даволанган 19 кишидан саккиз нафари тузалиб уйига қайтди, қолганлари эса даволанишни давом эттирмоқда.

11:57 03 Февраль 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер