Дунё

Ўзбекистон «Толибон» ҳаракати билан Афғонистон ҳукумати ўртасида муроса топишга ёрдам бера олиш салоҳиятига эга​ — АҚШлик экспертлар

«Ўзбекистон ҳурматга муносиб ва бетараф минтақавий иштирокчи сифатида кўрилади – мамлакат «Толибон» ҳаракати билан Афғонистон ҳукумати ўртасида муроса топишга ёрдам бера олиш салоҳиятига эга. Ўзбекистоннинг мавжудлиги ва унинг тинчликка эришишдаги таъсири музокаралар столида сезилади, деб ишонаман», - деди Ричард Олсен.

17:04 15 Сентябр 2020
Тожикистонлик олимлар Ўзбекистон – Тожикистон муносабатлари тарихида янги саҳифа бошлангани ҳақида фикр билдирмоқда

«Халқларимиз дўстона муносабатлар тикланишидек тарихий воқеага гувоҳ бўлди, буни катта ҳис-ҳаяжон билан қарши олди. Бу муносабатларимиз тарихида янги саҳифанинг бошланишидир», - деди академик.

16:57 15 Сентябр 2020
Япониялик кўнгиллилар сирдарёлик мактаб ўқувчиларига саховат ёрдами юборади

Учрашув чоғида кўнгиллиларнинг Ўзбекистон – Япония муносабатларини ривожлантиришдаги ўрни муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, JICA кўнгиллилар дастури доирасида 20 йил давомида Япониянинг таълим, соғлиқни сақлаш, молия, бизнес, маданият ва спорт соҳасидаги 350 нафар мутахассиси мамлакатимизда бўлгани таъкидланди.

14:00 15 Сентябр 2020
АҚШ ва Канададаги ватандошлар Қашқадарё ҳамда Сурхондарёга хайрия ёрдами жўнатди

Ушбу тиббий ускуналар «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» хайрия акцияси доирасида АҚШ ва Канададаги ватандошлар, ишбилармон доира ва нодавлат ташкилотлар вакиллари томонидан тўпланган 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ҳисобидан харид қилинди.

12:39 15 Сентябр 2020
Европада октябрь ойида ўлимлар сони кўпайиши кутилмоқда — ЖССТ

Европада октябрь ойида ўлимлар сони кўпайиши кутилмоқда — ЖССТ

23:21 14 Сентябр 2020
БМТнинг Ўзбекистондаги халқаро ташкилотлари билан онлайн давра суҳбати ўтказилди

Онлайн тадбирда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Д.Ташмухамедова, ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзода, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури, Аҳолишунослик жамғармаси, Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ва бошқалар иштирок...

21:50 14 Сентябр 2020
Жанубий Корея компанияси Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Ли Сонг Те «Daedong Industrial Co., Ltd.» компанияси қишлоқ хўжалигида фойдаланишнинг асосий йўналишларини аниқлаш учун Фарғона вилоятига электр культиваторларнинг бир нечта намуналарини юборишга тайёрлигини билдирди. Ушбу ўрганишлар натижасида томонлар маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар рўйхатини аниқлаш имконига эга бўлади.

20:34 14 Сентябр 2020
Ўзбекистон элчиси Қозоғистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлари билан учрашди

Брифинг иштирокчилари Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари ва сўнгги йилларда давлатларимиз муносабатлари ривожида ижобий ўсиш кузатилаётганини қайд этди. Ўзбекистон раҳбарининг фаол ва конструктив сиёсати мамлакатларимиз ва умуман Марказий Осиёдаги барча давлатлар ўртасидаги муносабатларда янги босқични очгани, минтақада ўзаро ишонч ва...

14:30 14 Сентябр 2020
Ўзбек ва тожик халқлари — бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғи

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев адолатли равишда таъкидлаганидек: “Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг иккита шохига, битта дарёнинг иккита ирмоғига ўхшайди. Биз халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлашимиз ва ҳимоя қилишимиз керак".

11:20 14 Сентябр 2020
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида бирон-бир ечими йўқ масалалар қолмаганига бутун дунё ҳамжамияти гувоҳ бўлди — А.Саидов​

«Икки мамлакат раҳбарларининг 2018 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон пойтахтларида бўлиб ўтган тарихий учрашувлар ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги асрлар давомида синовдан ўтган дўстликни яққол намоён этди», деб таъкидлади А.Саидов.

10:46 14 Сентябр 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер