Сиёсат

Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғона вилоятларида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди

Унда сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

14:38 21 Июль 2022
Ўзбекистон делегацияси Евроосиё гуруҳининг Форумида иштирок этмоқда

Қозоғистон Республикаси пойтахтида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг навбатдаги Форуми бўлиб ўтмоқда.

14:16 21 Июль 2022
Афғонистонда узоқ муддатли тинчликни таъминлаш бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолиши керак — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон масаласи бўйича тўхталиб ўтди.

12:13 21 Июль 2022
Шавкат Мирзиёев умумий тарихимизни чуқур ўрганиш бўйича қўшма ишларни кучайтиришни таклиф қилди

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

12:05 21 Июль 2022
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади

Давлатимиз раҳбари нутқи аввалида Қирғизистон Президентига самимий қабул ва саммитни аъло даражада ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди.

11:56 21 Июль 2022
БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси вакили Ўзбекистонда фуқаросизликни камайтириш борасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этди

Вазирлик маълумотига кўра, тадбирда БМТ вакили Ўзбекистонда сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, айниқса фуқаросизликни камайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга юксак баҳо берди.

11:44 21 Июль 2022
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон етакчилари самимий мулоқот қилди

Марказий Осиё халқлари куй-қўшиқларидан тузилган концерт дастурида элларимиз бирлиги, маданий яқинлиги намоён бўлди.

22:54 20 Июль 2022
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат муддатидан аввал тугатилади

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

21:20 20 Июль 2022
Халқаро конференция: Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш устувор йўналишлардан бири

“Жаҳон конституцияларида хотин-қизлар ҳуқуқи тўғрисидаги қоидаларнинг акс этиши” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбати хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳимоя қилиш, гендер аудит ва гендер тенглик масалаларига бағишланди.

18:51 20 Июль 2022
Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига келди.

18:23 20 Июль 2022

Янгиликлар тақвими

Кластер