Сиёсат

"Конструктив мухолифат фаолиятини, сўз ва матбуот эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаймиз" — Шавкат Мирзиёев.

"Ҳеч шубҳасиз, биз бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт билан бирга аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятга таянамиз.

13:54 14 Июль 2023
Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистонни ҳар бир фуқаро тинч ва эркин, бахтли ва фаровон яшайдиган ижтимоий давлатга айлантирамиз"

"Конституциямизда муҳрлаб қўйилганидек, жонажон Ўзбекистонимизни, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаромиз тинч ва эркин, бахтли ва фаровон яшайдиган ижтимоий давлатга айлантирамиз.

13:50 14 Июль 2023
"Кимки “Сайлов ўтди – сафарбарлик тугади”, деб ўйласа, хато қилади. Ҳақиқий сафарбарлик энди бошланади" — Шавкат Мирзиёев

"Биз сайловнинг эртаси куниёқ белгилаб олинган улкан мақсадларни амалга ошириш бўйича қатъий ҳаракатларни бошладик. Чунки вақт, ҳаёт бизни кутиб турмайди. Даврнинг ўзи барчамизни тезкор бўлишга, керак бўлса, вақтдан ўзиб ишлашга ундамоқда.

13:47 14 Июль 2023
Шавкат Мирзиёев: "Энди барча соҳа ва тармоқларда тизим ўзгаради, вазият ўзгаради"

"Ислоҳотларимизнинг таъсирчанлиги ва бардавомлигини таъминлаш учун йўлимизда учраши мумкин бўлган барча хавф-хатар, тўсиқ ва ғовларни ҳисобга олишимиз ва улардан талафотсиз ўтиш чораларини кўришимиз зарур.

13:44 14 Июль 2023
Шавкат Мирзиёев: "Халқимиз ишончи аввалгидан икки-уч карра кўпроқ ғайрат ва шижоат билан ишлашни талаб этади"

Президент халқимизнинг юксак ишончи барчамиздан – депутат ва сенаторлар, вазир ва ҳокимлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарларидан, ҳар бир юртдошимиздан белимизни янада маҳкам боғлаб, аввалгидан икки-уч карра кўпроқ ғайрат ва шижоат билан ишлашни талаб этишини таъкидлади.

13:40 14 Июль 2023
"Қонунларни, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиган, бюрократия ва коррупция балосига берилган  ҳар қандай раҳбар билан – у вазир ёки ҳоким, бошқа амалдор бўладими – бундай кишилар билан узил-кесил хайрлашамиз" — Шавкат Мирзиёев.

"Одамлар энди биздан янги амалий ишларни кутяпти. Миллионлаб инсонлар – ота-оналаримиз, опа-сингилларимиз, ўғил-қизларимиз бугун бизга умид ва ишонч билан кўз тикиб    турибди. Ана шундай умид ва ишончни оқлаш, эришган ютуқларимизни янги натижалар билан мустаҳкамлаш бизнинг нафақат вазифамиз, балки инсоний бурчимизга...

13:04 14 Июль 2023
Шавкат Мирзиёев сайлов жараёнлари иштирокчиларига миннатдорлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланишим муносабати билан самимий табрикларини йўллаган мамлакатимизнинг барча фуқароларига, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларига, сиёсат ва жамоат арбобларига чуқур эҳтиромимни билдираман", - деди давлат раҳбари.

12:54 14 Июль 2023
"Биз турли ғоя ва қарашлар тарафдори бўлишимиз мумкин. Аммо барчамизнинг мақсадимиз бир". Шавкат Мирзиёев сайловдаги рақобатчиларига миннатдорлик билдирди

Шавкат Мирзиёев унинг номзодини илгари сурган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари ва фаолларига, у билан ҳамфикр бўлиб, номзодини қўллаб-қувватлаган “Миллий тикланиш” демократик партияси вакилларига, барча тарафдорлари ҳамда ишончли вакилларига ташаккур айтди.

12:49 14 Июль 2023
Шавкат Мирзиёев: "Ватанимиз мустақиллиги, 36 миллиондан зиёд азиз халқимнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун шахсан жавобгар эканимни юрак-юрагимдан ҳис этиб турибман".

Мана шундай юксак ишонч учун, ҳурмат ва эътибор учун кўпмиллатли, мард ва донишманд халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан таъзим қиламан", – деди Президентимиз.

12:44 14 Июль 2023
Шавкат Мирзиёев Президент сайлови янгиланган Конституциямиз асосида ўтказилгани унга чинакам халқчил руҳ ва мазмун бағишлаганини таъкидлади

Bu, o‘z navbatida, barchamizni birlashtirib, o‘z kuch va imkoniyatimizga bo‘lgan ishonchimiz, xalqimiz, Vatanimiz oldidagi mas’uliyatimizni yanada oshirishi tabiiy, albatta", – dedi Prezident.

12:39 14 Июль 2023

Янгиликлар тақвими

Кластер