Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
17:45 11 Май 2020Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қарорлар қабул қилиниши ҳолати ўрганилди. Таҳлилларга кўра, биргина 2019 йилнинг ўзида ҳокимларнинг 3400 дан ортиқ қарорлари ҳақиқий эмас, деб топилган.
17:41 11 Май 2020Олий Мажлис Сенатининг видеоконференцалоқа шаклида ўтказилаётган тўртинчи ялпи мажлисида илк бор Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг 2018-2019 йилларда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилиниши ҳолатига доир ахбороти эшитилди.
17:26 11 Май 2020Хусусан, Давлат бюджетига қўшимча 2,7 трлн. сўмлик даромад манбалари аниқланиб, белгиланган қўшимча даромад манбаларининг ҳудудлар бўйича тўлиқ таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилган. Бюджет маблағларидан 1,1 трлн. сўмлик ноқонуний ва самарасиз харажатлар аниқланиб, шундан 150 млрд. сўми бартараф этилиши таъминланган.
17:09 11 Май 2020Жумладан, 2019 йилда тижорат банклари томонидан хорижий кредит линиялари ҳисобидан 2,1 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилган.
16:23 11 Май 2020Бундан ташқари, бошқа соҳалардаги камчиликлар ҳам айтиб ўтилди. Айниқса, қурилиш соҳасида долзарб муаммоли масалалари тўпланиб қолганлигини кўрсатди. Ўйлаймизки, қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш учун, аввало, соҳага оид ҳужжатларни тубдан қайта кўриб чиқиш керак. Айнан ушбу соҳага доир анча олдин қабул қилинган...
15:48 11 Май 2020— Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга салбий таъсири йўқ. Чунки биринчи навбатда Ўзбекистонда у билан кузатувчи мақоми асосида ҳамкорлик қилмоқчи. Бу билан Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг ҳамма ишчи органларида иштирок этиш, фикр билдириш имконига...
15:02 11 Май 2020ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўплаб муаммолар муҳокама қилинмоқда. Лекин Омбудсман бирорта ҳам масалага муносабат билдирмайди. Шу боис, ОАВ билан ҳамкорликни тубдан ўзгартириш керак.
14:00 11 Май 2020...Сенат қўмиталарининг Омбудсман билан ҳамкорлиги сезилмаяпти. Нима учун Омбудсман ва қўмиталар биргаликда одамларни қийнаётган масалаларни ўрганиб, муаммоларни аниқлаб, Сенатга таклифлар киритишмайди? Ушбу муаммолар ва уларни кўриб чиқилиши натижасида республикадаги тизимли муаммоларни аниқлаш мумкин ва бунинг натижасида қонунчиликка ҳам ўзгартиришлар киритиш...
13:59 11 Май 2020Ялпи мажлис кун тартибидаги навбатдаги масала 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди.
12:54 11 Май 2020