Иқтисодиёт

Карантин шароитида қурилиш материалларини қандай тартибда сотиб олса бўлади? — вазирлик вакили жавоб берди

Жавоб: Ҳозирда барча ишлаб чиқарувчиларга интернетда ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали харидорлар билан алоқалар ўрнатиш ва маҳсулотларни махсус дезинфекция қилинган автомобилларда қурилиш жойига етказиб бериш бўйича ҳам вазифалар юкланган. Бу бўйича ишлар олиб борилмоқда.

15:30 22 Апрель 2020
Банк картасини дезинфекциялаш уни яроқсиз ҳолга келтирадими?

Лекин ўткир кимёвий воситалар, масалан, ацетон, қурилишда ишлатиладиган разбавитель ёки 96 фоизли спирт кабилар билан банк картасини тозаламаган маъқул.

15:02 22 Апрель 2020
Наботот оламининг ноёб хазинаси: Ўзбекистонда доривор ўсимликлардан нечоғли фойдаланилмоқда?

Бир неча бой биологик рельефли ўлкалар чорраҳасида жойлашган ­Ўзбекистоннинг ўсимлик дунёси ­ғоятда ранг-баранг. Мафтункор она табиатимизда учрайдиган кўплаб турлар ­ноёблиги, энг асосийси, шифобахш ­хусусиятларга эга эканлиги билан ­алоҳида қийматга эга. Гап шундаки, юртимиз наботот оламидаги 4,3 мингдан ортиқ ўсимликлардан 750...

12:55 22 Апрель 2020
“Тирноқ остидан кир қидириш“ ёки ўзбек пахтасига қўйилган чеклов ҳақида

“Бу “тирноқ остидан кир қидириш“дан бошқа нарса эмас. Далаларда ишлаётган мавсумий ишчилар ўзига яраша пул топишади. Бу одатий ҳол. Россияда ҳам мева териш мавсумида жуда кўп ишчилар ёлланади. Халқаро ассоциациянинг ўзи вазиятни бўрттириб кўрсатишдан манфаатдор“, — деди Холод. — Ўзбекистоннинг...

11:06 22 Апрель 2020
Қишлоқ хўжалиги вазири деҳқонлар ҳузурида

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар жойларда изчил амал оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Хўжаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов Шеробод тумани мисолида бу борадаги ишлар билан танишди.

10:39 22 Апрель 2020
Фарғонадаги бир маҳаллада 500 та иссиқхона бор

МФЙ раиси Иброҳимжон Қўқоновнинг айтишича, аҳоли ўртасида томорқадан оқилона фойдаланиш кўникмалари йил сайин ривожланиб бормоқда. Ҳудудда 867 та хўжалик мавжуд бўлса, аҳоли тасарруфида 70 гектарга яқин томорқа бор. Ана шу томорқаларнинг 534 тасида иссиқхона ташкилланган. Шу йилнинг ўзида яна 100...

09:53 22 Апрель 2020
Карантин пайтида ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтаб қолишига йўл қўйилмагани қандай самара берди?

-Бу, карантин пайтида ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтаб қолишига йўл қўймаганимиз шарофати, -дейди корхона раҳбари Маъсуда Содиқова. – Ахир, хориждаги ҳамкорларимиз маҳсулотимизни кутиб туришибди-да. 500 нафардан кўпроқ тикувчиларимиз янги вазиятга мослашган ҳолда санитария-гигиена талабларини маҳкам ушлаб, ишни давом эттиришди. Ўзимизнинг шифокоримиз...

09:12 22 Апрель 2020
Бухоролик ёшларнинг 10 нафарига мотокультиватор олиб берилди. Нега?

Жорий йилнинг 8 апрель куни давлат раҳбари томонидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш лозимлиги, йилига 2-3 марта ҳосил олаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, аксинча, шундай имкониятдан фойдалана олмаётган хонадонларга ер солиғини ошириш...

08:58 22 Апрель 2020
Ғозғон кенгликларида гранит тошларининг ўта ноёб яна бир рангдаги тури топилди

Ғозғон мармари ва гранити қадим, асл довруғини тиклаш, бебаҳо ер ости хазинасидан халқимиз фаровонлиги йўлида оқилона фойдаланиш ишларига 2018 йилдан чинакамига киришилди. Мамлакатимиз раҳбари ўша йилнинг 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи чоғида ушбу қурилиш материалларига ички ва ташқи бозорда...

22:41 21 Апрель 2020
Карманада йирик агро мажмуа ташкил этилди

Кармана тумани “Сардоба” маҳалласи ҳудудида замонавий агро мажмуа ташкил этилди. У ерда иссиқхона ва мевали боғ, узумзор ташкил қилиш ва 10 гектар майдонда полиз экинларини экишишлари бошлаб юборилди.

18:23 21 Апрель 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер