Иқтисодиёт

Микрокредитбанк HUMO картаси билан метрополитен станциялари бўйлаб контактсиз тўлов амалга оширинг!

Метро жетонлари яқинда тарихга айланади. Шунингдек, метро чиптасини олиш учун узундан-узун навбат кутиш, майда пул қидириб, ҳамён кавлашга ҳам ҳожат қолмади. Энди Микрокредитбанк HUMO карталари билан метрополитен станциялари бўйлаб контактсиз тўлов амалга оширинг. 

14:46 27 Ноябрь 2020
Россия Ўзбекистондан булғор қалампири ва помидор маҳсулотлари импортига вақтинчалик тақиқ қўйди — «Ўздавкарантин» вазиятни ўрганмоқда

Мазкур хабардан сўнг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарияти томонидан «Росселхознадзор» раҳбарияти билан тезкор равишда онлайн музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати хабар берди.

10:55 27 Ноябрь 2020
Россия нима учун Фарғонадан помидор ва қалампир етказиб беришга тақиқ жорий этди? — вазирликнинг расмий изоҳи

"Россия Федерацияси ветеринария ва фитосанитария назорати Федерал хизмати (Росселхознадзор) томонидан Фарғона вилоятидан томат ва қалампир импортига тақиқ жорий этилгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумотлар эълон қилингани муносабати билан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

20:38 26 Ноябрь 2020
Хитойлик инвесторлар Наманганда гилос плантациялари ташкил этиш лойиҳасини амалга оширади

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Хитойлик инвесторлар томонидан ташкил этилган «Namangan Qianxing Invesment» хорижий корхонаси вакиллари билан видеоконференция шаклида мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

18:45 26 Ноябрь 2020
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 13,4 трлн.сўмгача оширилди

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари дастлабки ҳисоб-китоблардан узоқроқ муддат давом этаётганлиги ва бу эса қўшимча харажатларни талаб этилганлиги боис, 13,4 трлн.сўмгача оширилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

16:31 26 Ноябрь 2020
“Микрокредитбанк” Трансформация офисига ишга таклиф қилади

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки танлов асосида олий маълумотли, ғайратли ва истиқболли мутахассисларни банкнинг Трансформация офисига Бошқарма бошлиғи ҳамда менеджер лавозмига ишга таклиф қилади.

15:31 26 Ноябрь 2020
Янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади

Пойтахтимизда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан “Янги турдаги қурилиш материалларини яратишда илм-фан ютуқларининг жорий этилиши ҳолати, соҳада халқаро стандартларга риоя қилиниши масалалари” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

14:00 26 Ноябрь 2020
Хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришда устувор вазифалар белгиланди

Қайси соҳа жадал ривожланса, ўша соҳа учун хизмат кўрсатиш тизимига эҳтиёж ортаверади. Ўзи хизмат ва сервисга боғлиқ бўлмаган бирорта соҳани топиб бўлмайди. Бу боғлиқлик ва узвийлик йўқолган жойда на ривожланиш бўлади, на тараққиёт. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган навбатдаги видеоселектор...

22:23 25 Ноябрь 2020
Коронавируснинг иқтисодий сабоқлари

Инсоният тараққий этиб, дунёни глобаллаштириб, рақамли оламни ҳам яратди. Аммо, бундай қулай шароитда турли хавф-хатар ва таҳдидлар ҳам кўпайишини ҳалигача англаб етганимиз йўқ — экологик мувозанатнинг бузилиши, иқлим ўзгариши, инсоннинг палапартиш ҳаракати натижасида техноген фалокатлар бизни пойлаб турибди... Уларнинг олдини...

16:55 25 Ноябрь 2020
Тадбиркорликни ривожлантириш, одамларни ишбилармон қилиш — асосий мақсадимиз

Сир эмаски, бундан тўрт-беш йил аввал ортиқча қоғозбозлик ва югур-югурлар тадбиркорларнинг турли ташаббуслари йўлига ғов бўлаётган эди. Сўнгги тўрт йилда юртимизда бизнес вакилларига бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Буни ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз.

15:11 25 Ноябрь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер