Ҳужжатлар

Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш паспорти тасдиқланди

Ҳукуматнинг жорий йил 15 апрелдаги 171-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

13:05 16 Апрель 2026
Молиявий жарималарни қўллаш жараёнларига рақамли технологиялар жорий этилади

Бунда иш юритувга қабул қилинган шикоятлар бўйича қарорларнинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида суд томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар автоматик равишда хабардор қилинади.

09:51 16 Апрель 2026
Молиявий жарималарни қўллаш тартиби янада либераллаштирилади

“Молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–138-сон, 15.04.2026 й.) қабул қилинди.

09:48 16 Апрель 2026
Халқаро танловларда ғолиб бўлган ўқувчилар рағбатлантирилади

Мактабда аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчиларнинг 10 нафари Мактаб бадиий-педагогик кенгаши қарори билан Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаби ҳамда мактаб-интернатларига имтиҳонларсиз қўшимча квота асосида қабул қилиш тартиби жорий этилади.

16:39 15 Апрель 2026
Фаррух Зокиров ижоди кенг тарғиб қилинади

«Ялла» номидаги болалар ансамбли фаолияти ташкил этилади.

16:34 15 Апрель 2026
Эндиликда маданий бойликларнинг ҳам қиймати пайдо бўлади

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3487-3, 11.04.2026 й.).

11:36 14 Апрель 2026
Дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилади

Қонун (ЎРҚ–1128-сон, 13.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

17:00 13 Апрель 2026
Электрон тижорат соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилади

«Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–136-сон, 13.04.2026 й.) қабул қилинди.

16:00 13 Апрель 2026
Бино ва иншоотларни қуриш юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (167-сон, 13.04.2026 й.) билан «Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

15:31 13 Апрель 2026
Юридик шахслар учун молиявий ҳисобот тайёрлаш бўйича янги талаблар кучга кирди

Адлия вазирлиги “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асослари: ҳисоб сиёсати ва ҳисоб баҳолари” (2-сонли МҲМС) бўйича идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3810, 11.04.2026 й.).

14:48 13 Апрель 2026

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер