All

Шимолий Кореяга Америка гамбургерлари кириб борадими?

АҚШ Корея ярим оролини босқичма-босқич денуклеризация қилиш усулидан фойдаланмоқчи эмас ва шу усул билан вақтдан ютмоқчи бўлаётган КХДР билан музокаралар ўтказишдан манфаат кўрмаяпти.

17:32 01 Июнь 2018
Ўзбекистонда янги очилган университет делегацияси Россияга борди

Яқинда ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети вакиллари қисқа вақт ичида Европа ва Осиёнинг журналист кадрларни тайёрлаш соҳасидаги тажрибасини ўрганишга киришди.

17:25 01 Июнь 2018
Швецияда араб тили кенг тарқалиши жиҳатидан иккинчи ўринни эгаллади

Айтилишича, сўнгги йилларда Швецияга Яқин Шарқдан ўн минглаб муҳожирлар келган. 2015 йилда мамлакат 163 минг қочоқни қабул қилган бўлса, охирги икки йилда уларнинг сони мос равишда 29 минг ва 26 минг нафарни ташкил этди.

17:22 01 Июнь 2018
Бош вазир ўринбосари 107-меҳнат конференциясида маъруза қилди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Женевада ўтаётган 107-меҳнат конференциясида иштирок этмоқда.

17:05 01 Июнь 2018
Футболчиларни вахшийларча калтакла​ган Ёшлар иттифоқининг «Ифтихор» футбол клуби директори ва мураббийи бутун умрга футболдан четлатилди

Ёшлар иттифоқи жамоаси «Ифтихор» футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ва жамоа катта мураббийи Нодир Қўзибоев тажовузкор ҳаракатлари учун футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият олиб боришдан бутун умрга четлатилди.

16:39 01 Июнь 2018
Ким Чен Ин Владимир Путин билан учрашадими?

КХДР ва Россия жорий йилда юқори даражадаги учрашув ўтказишга келишиб олинди.

15:49 01 Июнь 2018
Ўзбекистонда Chevrolet Tracker русумидаги автомобиль ишлаб чиқарилади

GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси жорий йилда “Chevrolet Tracker” русумидаги автомобилларни ишлаб чиқаришни бошлайди.

15:39 01 Июнь 2018
Фарғонада автотураргоҳ ва автобус ёниб кетди

31 май куни  Фарғона шаҳрининг Гулистон кўчасида автотураргоҳда  ёнғин содир бўлган.

15:33 01 Июнь 2018
Қурилиш фирмасидан пора олаётган Халқ таълими ходими қўлга олинди

Қурилиш фирмаси учун ўзига тегишли ҳудуддаги таъмирлаш ишларини олиб бериш мақсадида пора олаётган Халқ таълими бўлими ходими қўлга олинди.

15:23 01 Июнь 2018
Жон Николсон: Афғонистон ҳукумати “Толибон” билан яширинча музокаралар олиб бораяпти

Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида фаол ҳарбий қарама-қаршилик давом этаётганига қарамасдан, ҳукумат ва “толибон”лар вакиллари вазиятни тартибга солиш бўйича яширинча учрашувлар ўтказмоқда.

15:05 01 Июнь 2018
Буюк Британия, Германия ва Жанубий Корея компаниялари Tashkent City қурилиши учун инвестиция киритмоқда

Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳрининг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғида Tashkent City халқаро бизнес маркази бунёд этилмоқда. 

14:56 01 Июнь 2018
Жуда катта миқдордаги героиннинг Ўзбекистонга олиб кирилишига чек қўйилди (фото)

Божхона ва давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари ҳамкорликда 2018 йилнинг 31 май куни “Бекобод” темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатдан республикамиз орқали транзит тарзида ўтаётган юк поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишганида, вагонлардан бирининг остки қисмида кўз илғамас бўшлиқларга...

14:45 01 Июнь 2018
Қайта ташкил қилинган "Ўзчармсаноат" уюшмасига раҳбарлар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 майдаги қарорига асосан Сардор Уктамович Умурзаков “Ўзчармсаноат” уюшмасининг раиси этиб тайинланди.

14:38 01 Июнь 2018
“Ҳумо Арена” муз саройи шу йил охирида фойдаланишга топширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари туташган жойда қурилаётган кўп тармоқли спорт саройини бориб кўрди.

14:20 01 Июнь 2018
Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда 10 та замонавий боғча қуради

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида вазир Жамшид Қўчқоров билан Жанубий Кореянинг Evergreen Motors Group компанияси раиси Ким Чанг Кеон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

14:09 01 Июнь 2018
Оҳангарон шоссесида уч қаватли транспорт боғламаси қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди.

13:45 01 Июнь 2018
Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқарилади

Ҳозирда «Ўзбекэнерго» компанияси билан электромобиллар учун зарур инфратузилмаларни яратиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

12:37 01 Июнь 2018
GM Uzbekistan жорий йил охирига қадар яна бир моделни ишлаб чиқаришни тўхтатади

Асака автомобиль заводи 2018 йил охиригача Chevrolet Captiva автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатади.

12:18 01 Июнь 2018
Президент янги аэропорт ҳақида: Самолётдан тушган одамнинг кайфиятини кўтарадиган, меҳмонларга ва ишбилармонларга ҳар томонлама маъқул келадиган бўлсин

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Қибрай туманидаги аэродромда амалга оширилаётган ишларни бориб кўрди.

11:49 01 Июнь 2018
Тожикистон Президенти кузда Ўзбекистонга келади

Кеча Тожикистон пойтахтидаги ҳукумат қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мезбон давлат Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди.

11:48 01 Июнь 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер