All

Amazon компанияси вакиллари Artel заводига ташриф буюрди

АҚШнинг Amazon компанияси вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди. Улар Artel заводи фаолияти билан яқиндан танишди.

15:06 09 Август 2018
Андижонлик божхоначилар 328 млн сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотларни тўхтатиб қолди

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Андижон вилоят божхона бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ноқонуний йўллар билан кириб келаётган йирик миқдордаги кийим-кечаклар ва дори-дармонлар тўхтатиб қолинди.

14:47 09 Август 2018
Айрим нашрларга мажбурий обуна бўлиш бекор қилинди

Президентимизнинг “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга асосан, норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси қабул қилинмоқда.

14:19 09 Август 2018
Wikipedia‘да Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотлар кўпаяди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси ва уни амалга ошириши бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

13:54 09 Август 2018
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этадиган якуний таркиби маълум бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё ўйинларида иштирок этадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди. 

12:30 09 Август 2018
Энди божхона органлари ҳам ўз байроғи ва фарқлаш белгисига эга бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 630-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси тасдиқланди. Шунингдек, уларни тайёрлаш, ишлатиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳам кучга кирди.

11:50 09 Август 2018
Қозоғистонда 52 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига оид суд иши ортга сурилди

Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятидаги трассада автобусда рўй берган ёнғин оқибатида 52 кишининг ўлимига сабаб бўлган фожиа бўйича суд муҳокамаси адвокатларнинг ушбу ишни Оқтўбе шаҳридаги судда кўриб чиқишга ўтказишга яна бир бор уринишлари туфайли ортга сурилди.

11:35 09 Август 2018
Қарийб 700 нафар қутқарувчи яйловлардаги ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда

Қайд этилишича, Қирғизистоннинг Талас вилоятидаги Алмалуу яйловидаги “тилсиз ёв” Қозоғистон чегарасига ҳам ўтди. Қирғизистон томонидан 500 киши, Қозоғистон томонидан 150 нафарга яқин киши ёнғинга қарши курашмоқда. Қозоғистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси ушбу муаммони ҳал этиш учун вертолёт ҳам жалб қилган.

11:32 09 Август 2018
Болгарияда Ўзбекистоннинг эски сўми кимошди савдосига қўйилди

Болгариянинг Balkan.Auction интернет-аукционлари сайтида 1992 йилги ўзбек сўмлари сотувга қўйилди.

11:24 09 Август 2018
Тошкентда йирик қандолатчилик корхонаси иш бошлайди

Бу йил пойтахтимизда қуввати 47 минг тонналик йирик қандолатчилик фабрикаси фойдаланишга топширилади.

11:16 09 Август 2018
Ўзбекистонлик тўрт нафар мерган Индонезияга боради

Индонезиядаги Осиё ўйинлари бошланишига бир неча кун қолди. Мазкур нуфузли мусобақада ҳамюртларимиз ўқ отиш бўйича баҳсларда ҳам иштирок этади. МОҚ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу спорт тури бўйича қуйидаги вакиллармиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

11:12 09 Август 2018
Футбол тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабон ким?

Испаниянинг “Атлетик” жамоасидан Англиянинг “Челси” клубига ўтган испаниялик дарвозабон Кепа Аррисабалага футбол тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабонга айланди.

11:03 09 Август 2018
Ўзбекистонда оилавий меҳмонхоналар қай тартибда ташкил этилади?

Вазирлар Маҳкамасининг оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

10:47 09 Август 2018
Фарғонанинг чегарадаги туманларида боғчалар учун тўлов миқдори икки баравар камайтирилди

Шу кунгача туман маркази ҳисобланмаган жойлардаги боғчаларда бир нафар бола учун тўлов 105 минг (туман марказида 115 минг) сўм тўлов бўлган

10:23 09 Август 2018
Тошкентда биргина радар 3,5 соат ичида тезликни оширган 112та транспорт воситасини аниқлади. Бошқа бир радар — 6 соатда 134та

Кеча Юнусобод туманидаги Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида ўрнатилган радар қурилмаси жуда кўплаб қоидабузарликларни рўйхатга олди.

09:39 09 Август 2018
Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари юқори суръатларда ривожланиб бораётганини чуқур мамнуният билан қайд этдилар.

09:03 09 Август 2018
Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

08:08 09 Август 2018
Озодбек Назарбеков санъат олийгоҳларида истеъдодлар четда қолиб, пули билан мукофот олганлар ўқиётганини танқид қилди

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти якунлари ва истиқболдаги йўналишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

18:29 08 Август 2018
“Олмазор тўй ўтказиш бўйича намуна сифатида кўрсатилган бўлсада, у ерда ҳам кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда”. Иқбол Мирзо тўйлар масаласи ҳали кун тартибидан тушмаганини эслатди

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси фаолиятига кўп бўлмаган энг ёш қўмита сифатида ўтган тўрт ой мобайнида кўплаб самарали ташаббусларга қўл урди. Жумладан, тўйларни ихчамлаштириш, ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш, ҳарбий ватанпарварликни янада ривожлантириш масалаларида ўрганишлар олиб борилди,...

18:19 08 Август 2018
Samarkand City барпо этилишида Хитой компанияси иштирок этади

Пекинда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Хитойдаги “China Construction Engineering Design Group Corporation Ltd” архитектура ва дизайн компанияси ўртасида Самарқанд шаҳрининг бош режаси концепциясини ишлаб чиқиш ва “Samarkand City” туристик зонаси ҳамда ШҲТ – 2022 саммити муносабати билан...

18:10 08 Август 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер