All

Иқтисодиёт йўналишида Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Америкалик Уильям Нордхаус ва Пол Ромер жорий йилда иқтисодиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотига лойиқ деб топилди.

15:35 08 Октябр 2018
Замонамиз қаҳрамонлари акс этган асарлар

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Қўчқор Норқобилнинг “Бу ерларда ҳаёт бошқача”, Исажон Султоннинг “Ҳазрати Хизр изидан”, Луқмон Бўрихоннинг “Титраётган тоғ”, Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Осмон оғуши” асарлари чоп қилинди.

15:21 08 Октябр 2018
Илм-фан ютуқлари ва инновацион технологиялар ҳақида илмий журналларда чоп этиб борилади

“ХХI аср технологиялари” болалар ва ўсмирларнинг илмий-техникавий, маънавий-маърифий, оммабоп журнали ҳисобланади

14:49 08 Октябр 2018
Учинчи чоракда 4,5 млрд. сўм камомад ва ўзлаштиришлар ҳамда 12,1 млрд. сўм миқдоридаги ноқонуний харажатлар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг 3-чорагида бюджeт ташкилотларида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари тўғрисида маълумотни эълон қилди.

14:34 08 Октябр 2018
Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳамкорлигида ягона маълумотлар портали яратилади

Адлия вазирлиги томонидан Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Advice.uz” ягона маълумотлар порталини яратиш ишлари бошланди.

14:18 08 Октябр 2018
Депутат: Франция Ўзбекистоннинг Европа иттифоқидаги энг муҳим шерикларидан бири саналади​

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, биринчилардан бўлиб уни тан олган давлатлардан бири ҳам Франциядир. Давлатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 1 март­да ўрнатилган. 1992 йилнинг июнидан Франциянинг Ўзбекистонда, 1995 йил март ойидан эътиборан эса Ўзбекистоннинг Францияда элчихонаси фаолият бошлаган.

14:14 08 Октябр 2018
Бугун ўсмирлар Олимпиадасида 10 нафар спортчимиз медаллар учун курашга киришади

Бугун Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иккинчи кунги мусобақалар ўтказилади.

14:01 08 Октябр 2018
Франциянинг машҳур компаниялари Ўзбекистонда замонавий корхоналар ташкил этади

Бугунги кунда Ўзбекистонда франция капитали иштирокида 16 та корхона ташкил қилинган. Улар орасида 2 та корхона 100 фоиз хорижий капитал иштирокида фаолият юритади.

13:46 08 Октябр 2018
Чортоқда 7 минг 916 та камчилик ва муаммо аниқланди. Улар қайси соҳаларга тегишли?

Чортоқ туманидаги ўрганишлар чоғида 7 минг 916 та камчилик ва муаммо аниқланди. Таълим, жисмоний тарбия, маданият соҳаларида, жойларда аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасида вужудга келган бу масалаларнинг аксарияти йиллар давомида тўпланиб қолган.

13:38 08 Октябр 2018
Талабалар учун тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 октябрдаги 11-сонли баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига 2018/2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш...

13:25 08 Октябр 2018
Истеъмолчиларни “ухлатиб” юрган туман электр тармоқлари корхонаси собиқ ходимининг қилмишлари фош этилди

Мажбурий ижро бюросининг Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан фуқаролар У.Ж. ва Ш.М.ларнинг аризалари юзасидан текширув ўтказилди.

12:22 08 Октябр 2018
«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси «Навбаҳор»га бош мураббий бўлди

7 октябрь куни Намангандаги «Марказий» ўйингоҳда янги бош мураббий этиб тайинланган Андрей Канчельскиснинг тақдимот маросими ўтказилди.

11:48 08 Октябр 2018
Марказий Осиёдаги энг йирик қандолатчилик фабрикалардан бири Тошкентда иш бошлади (Фоторепортаж)

Пойтахтимизда қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган "CRAFFERS" қўшма корхонаси фойдаланишга топширилди. Лойиҳа ташаббускорларининг айтишича, у минтақамиздаги шоколад маҳсулотлари тайёрлайдиган энг йирик субъектлар сирасига киради.

11:35 08 Октябр 2018
Шахмат олимпиадаси-2018. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 16-ўринни эгаллади, аёллар — 17

Грузиянинг Батуми шаҳрида 43-шахмат олимпиадаси ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоаси ҳам иштирок этди.

11:13 08 Октябр 2018
Луврда Ўзбекистонга бағишлаб уюштириладиган кўргазма кутилмаган, барчани ҳайратга соладиган бўлади

Яқинда мамлакатимизда Лувр музейининг ислом санъати бўлими директори Яник Линц бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди. Бундан кўзланган мақсад — 2021 йилда Луврда бўлиб ўтадиган “Ипак йўлидаги цивилизация ва маданиятлар” кўргазмаси учун Ўзбекистон музейларидан танланган экспонатлар бўйича мутахассислар фикрини ўрганишдан иборат эди.

11:11 08 Октябр 2018
Франция компанияси “Қадимий Бухоро” туризм ҳудудини барпо этади

Ўзбекистон Миллий банки ва Франциянинг “Буиг” компанияси туризм инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

10:59 08 Октябр 2018
Эксклюзив интервью: Парижда янграган миллий наволар франциялик санъат ихлосмандларини мафтун этди

Миллий мақом санъатимиз тили ва миллатидан қатъий назар, жаҳон халқларини доимо ўзига мафтун этиб келган. Унинг сеҳрли кучи, бетакрорлиги хорижликларнинг ҳам сел бўлиб тинглашида яққол намоён бўлади.

10:49 08 Октябр 2018
Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси Параосиё ўйинларининг икки кунида 5та олтин медални қўлга киритди

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Кеча сузиш баҳсларида спортчиларимиз 2та олтин, 2та кумуш медалларини қўлга киритганди.

10:42 08 Октябр 2018
Ўзбекистон — Франция: Ҳамкорликни кенгайтириш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи ўзбек — француз муносабатларида янги саҳифа очиши, икки томонлама сиёсий мулоқотларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш учун истиқболли йўналишларни белгилаб олиш имкониятини яратиши кутилмоқда.

10:24 08 Октябр 2018
Франция матбуоти: “2018 йил дунё тарихида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номи билан қолади”

Франция матбуотида юртимиз, унинг тарихи, маданияти ва замонавий тараққиёти ҳақида ҳикоя қилувчи материалларга кенг ўрин берилмоқда.

10:09 08 Октябр 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер