All

“PROlogue” Халқаро кинофестивали ҳақида батафсил маълумот берилди

Ёшлар ижод саройида “PROlogue” Халқаро кинофестивали ташкилотчилари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

11:11 27 Ноябрь 2018
Наманганда мобиль телефонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилади

Бундай келишувга Хитой Халқ Республикасининг “LLT TechnoLogy Limited” ҳамда “Beijing Janus Greending WheeL Co.LTD” компаниялари бошқаруви кенгаши аъзолари Наманганга ташрифи чоғида эришилди.

11:07 27 Ноябрь 2018
Мудофаа вазирлиги Қаршида юз берган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кеча, 26 ноябрь куни Шаҳрисабз – Қарши автомобиль йўлида оғир ҳарбий техникалардан иборат колонна ва “Ласетти” русумли автомобили иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради.

10:42 27 Ноябрь 2018
Онлайн: “PROlogue” халқаро кинофестивали ўз ишини бошлади

27 ноябрь куни Ёшлар ижод саройида “PROlogue” халқаро кинофестивали доирасида “Ўзбек киносининг тарихи” фотокўргазмаси ўз ишини бошлади.

10:41 27 Ноябрь 2018
Тошкент- Казань йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

23 ноябрь куни Россия Федерациясининг Казань шаҳри Жанубий автостанциясидан йўлга чиққан автобус кеча Тошкент автовокзалига етиб келди.

10:27 27 Ноябрь 2018
Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади

26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россия Федерацияси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

09:58 27 Ноябрь 2018
«Локомотив» кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди

Ўзбекистон Суперлигасининг 31-туридан ўрин олган марказий учрашувда Тошкентнинг икки жамоаси «Локомотив» ва «Пахтакор» жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур учрашувда чемпионлик масаласи ҳал бўлди.

09:43 27 Ноябрь 2018
Андижонлик ёш тадбиркорларга 66 млрд 839 млн 330 минг сўм кредит берилади

Йил охирига қадар жами 589 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари кўзда тутилган. Бунинг учун 66 миллиард 839 миллион 330 минг сўм миқдоридаги кредит маблағи йўналтирилади.

09:36 27 Ноябрь 2018
БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

26 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

09:03 27 Ноябрь 2018
Оилада муҳаббат ва ўзаро ҳурмат — олий мезон

Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни (25 ноябрь) муносабати билан пойтахтимизда Республика “Istiqbolli Avlod” ижтимоий ахборот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Оиладаги муҳаббат ва ўзаро ҳурматни қадрланг!”, “16 кун зўравонликсиз!” мавзуида акция ташкил этилди.

08:56 27 Ноябрь 2018
Экспертлар: “Халқаро ҳамжамият Ўзбекистондаги ислоҳотларни ижобий баҳоламоқда”

Инсон салоҳиятини рўёбга чиқаришга ҳар томонлама кўмаклашиш, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мамлакатимизда кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти. Ўтган ҳафтада Самарқандда ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми мазкур йўналишдаги ташаббусларни янги босқичга олиб чиқди.

18:31 26 Ноябрь 2018
“Financial Times”: “Буюк Ипак йўлини ҳис қилиш учун Регистон майдонида бир лаҳза бўлиш кифоя”

Буюк Британиянинг нуфузли “Financial Times” газетасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола чоп этилди.

18:18 26 Ноябрь 2018
“Томчи” — сув тежашда ёрдамчи илова ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ахборот-ресурс маркази томонидан “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида “Томчи” мобиль иловаси ишлаб чиқилди. Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан беғараз молиялаштирилган мазкур илова қулайлиги билан ажралиб туради.

18:01 26 Ноябрь 2018
Ўзбек олими Евроосиё кон фанлари академиясининг энг ёш академики бўлди

Шу кунларда Навоий шаҳрида Евроосиё кон фанлари академияси президиум йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда академиянинг академик дипломларини тантанали топшириш маросими ўтказилди.

17:52 26 Ноябрь 2018
“.UZ” доменида жойлашган сайтларга 308 марта хуруж уюштирилган

Таҳлилларга кўра, ўтган даврда маҳаллий идоралараро ахборот ресурсларига хориж мамлакатлари ҳудудидан киберхуружлар сони ошган. 13 млн. 111 минг 553 та таҳдиднинг 832 минг 995 таси давлат органлари ахборот базасини яроқсиз ҳолга келтириб қўйиш даражасида хавфли бўлгани аниқланган.

17:30 26 Ноябрь 2018
Халқаро меҳнат ташкилоти: Ўзбекистон болалар ва мажбурий меҳнатнинг олдини олишда улкан ютуқларга эришмоқда

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнат кескин равишда камайгани, болалар меҳнати борасида эса олдинги йилларда бўлганидек, хавотирга ўрин қолмаганини эътироф этмоқда, деб ёзади ЎзА.

17:26 26 Ноябрь 2018
Зулфия мукофоти танловида пора сўраган аёл қўлга олинди

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда қўлга олинди.

17:12 26 Ноябрь 2018
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси раиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Қозоғистон Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф дастурига кўра, 26 ноябрь куни делегациямиз аъзолари Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси Нурлан Нигматуллин билан учрашди.

17:10 26 Ноябрь 2018
Инфляция даражасини бир хонали кўрсаткичгача пасайтирса бўладими?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига қараганда, мамлакатимизда йиллик инфляция даражасининг прогноз кўрсаткичлари жорий йилда 16-17 фоиз бўлса, 2019 йилда 13,5-15,5 фоиз ва 2020 йилда 10-12 фоизни ташкил этади. Эътиборли томони, 2021 йилдан бошлаб ушбу кўрсаткич бир хонали сонгача пасайиши кутилмоқда.

16:53 26 Ноябрь 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер