All

Яна бир муҳим қонун маъқулланди

“Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам сенаторлар томонидан муҳокама этилди.

15:51 28 Февраль 2019
КХДР санкциялар олиб ташланишини хоҳлади, АҚШ буни истамади

Хабарингиз бор, Вьетнамда КХДР-АҚШ давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди.

15:24 28 Февраль 2019
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат қандай ўрнатилади?

Сенаторлар “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар.

15:17 28 Февраль 2019
Ўзбек миллий электромобили яратилди (фото)

Фарғона давлат политехника институтида таҳсил олиб, айни дамда Бухорода истиқомат қилаётган 27 ёшли Саидбек Ғуломов ўзбекона миллий электромобил ихтиро қилди. Бундай дейишимизнинг сабабларидан бири шундаки, Саидбек автомашина дизайнини яратишда Фарғона дўпписи шаклларидан фойдаланган.

14:58 28 Февраль 2019
Наманганда велосипед ва мотоцикллар ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Наманган вилоятининг Норин туманида велосипед ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди.

14:31 28 Февраль 2019
Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш тартиби қандай?

Ҳукумат қарори билан Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

13:48 28 Февраль 2019
Парламент аъзолари фуқаролар репродуктив саломатлигини сақлашга оид қонунни маъқуллашди. У нимаси билан долзарб?

Халқ сўзи online. Мунисхон Каримова. Сенат ялпи мажлисида парламент аъзолари “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди. Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 7 декабрда қабул...

12:10 28 Февраль 2019
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари ижроси билан боғлиқ долзарб муаммолар йиғилиб қолган

Маълумки, тараққиётимизнинг янги босқичида давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларни комплекс ривожлантириш масаласи кун тартибига ғоят кескин тарзда қўйилди. Зотан, бу жиҳат одамларни рози қилишдек эзгу мақсад йўлидаги муҳим қадамдир.

11:56 28 Февраль 2019
Сенаторлар Сайлов кодексини маъқуллади

Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси кун тартибидан жой олган. Айни пайтда уларни кўриб чиқиш жараёни бошланди.

11:45 28 Февраль 2019
Ўзбекистондаги кадастр идораларида ҳисобга олинмаган миллиондан ортиқ уй-жойлар мавжуд

Маълумки, давлатимиз раҳбари раислигида 2017 йил 13 декабрда ўтказилган мажлисда Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари, Давлат солиқ қўмитаси, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси зиммасига қатор вазифалар юклатилганди.

11:11 28 Февраль 2019
Мактаб дарсликларини тайёрлашнинг бугунги ҳолати юзасидан Бош вазир ўринбосарига парламент сўрови юборилади

“Яна бир ачинарли ҳолат шундаки, таълим давлат тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда ўзбек адабиётини алоҳида фан сифатида ўқитиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган”, - деди Сенат раиси ўз маърузасида.

11:03 28 Февраль 2019
Президент Наманганга жўнаб кетди

Ташриф доирасида янги саноат корхоналари, энергетика ва туризм объектлари билан танишиш режалаштирилган.

10:53 28 Февраль 2019
Сенат Раиси мактаб дарсликларини таълим стандартлари ва дастурлар асосида тайёрлаш, чоп этиш ва тарқатишдаги жиддий камчиликлар, хатолар ва бошқа мавҳумликлар ҳақида гапирди

Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев ўз кириш сўзида таълим, хусусан, дарсликлар ва уларни тайёрлаш жараёнидаги оғриқли муаммолар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

10:53 28 Февраль 2019
Сенат раиси: “Юртбошимизга елкадош бўлишга бурчлимиз, керак бўлса, мажбурмиз”

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисини очиб берган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев ўз кириш сўзида яна қуйидагиларга тўхталиб ўтди.

10:36 28 Февраль 2019
Сенат Раиси: “Қишлоқ аҳлини қийнаётган муҳим муаммоларни комплекс ҳал этишга жиддий ёндашмадик”

Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисини Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошев очиб берди.

10:29 28 Февраль 2019
Ўзбекистон спортини оммалаштиришда Хитой тажрибасидан фойдаланилади

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

10:26 28 Февраль 2019
Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлиси очилди

Халқ сўзи online. Мунисхон Каримова. Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўз фаолиятини бошлади.

10:12 28 Февраль 2019
Сохта тадбиркорлик ва ярадор замин ёхуд Чирчиқ дарёсининг кечаги ҳамда бугунги аҳволи хусусида

Чирчиқ дарёсининг суви зилол ва мусаффолиги билан алоҳида ажралиб турган. Ғарбий Тянь-Шань тоғларидаги қор ҳамда музликлардан тўйинган Чотқол, Кўксув ва Пском дарёлари ниҳоятда шўх, тошдан-тошга урилиб оқиб, Чорвоқ сув омборига қуйилгач, тин олади. Маҳаллий аҳоли тоғ дарёлари сувини “пишган”, дея...

07:52 28 Февраль 2019
Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг деҳқонлар ва томорқа ер эгаларига мурожаати

Деҳқончиликда баҳорнинг бир куни йилга татийди. Кўпни кўрган, тажрибали деҳқонларимиз фасллар алмашаётган, табиат уйғонаётган ушбу бетакрор паллада қандай юмушларни бажариш зарурлигини жуда яхши билади. Об-ҳаво, иқлим инжиқликлари билан курашавериб пишган деҳқонларимиз айни кунларда ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ундан унумли...

06:22 28 Февраль 2019
Бизнес учун давлат хизматлари қанчалик кўп бўлса, рейтингдаги ўрин ҳам шунчалик юқорилайди

Ўзбекистон бизнес учун енгилликлар бериш кўрсаткичлари бўйича 2018 йилда 190 та мамлакат ичида 74-ўринни эгаллади. Ваҳолонки, 2013 йилда 185 та давлат орасида 154-поғонадан жой олганди. Европа ва Марказий Осиёнинг 24 мамлакати ўртасида Ўзбекистон охирги ўриндан 19-ўринга кўтарилди. Бу юртимизда ишбилармонлик...

05:44 28 Февраль 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер