All

Шавкат Мирзиёев экспорт имконияти 5 млн долларлик замонавий корхонани кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Ғиждувон туманидаги «Парвоз Хумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган жамиятининг ип йигирув ва тўқув корхонасини бориб кўрди.

15:23 29 Март 2019
Ўзбекистон давлат фармакопеяси Европа стандартлари асосида такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров бошчилигидаги делегацияси Франциянинг Страсбург шаҳрида бўлиб ўтган Соғлиқни сақлаш учун дори воситаларининг сифати бўйича Европа кенгаши директорати Европа фармакопеяси 163-сессиясида иштирок этди.

15:21 29 Март 2019
“Раҳбардан 10та китоб” акцияси доирасида 50та китоб!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга қаратаётган эътибори доирасидаги “Раҳбардан 10та китоб” ташаббуси бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзди.

14:05 29 Март 2019
Депутат ёшларга Марк Твен асаридан парча ўқиб берди

Қонунчилик палатаси депутати Жолдасбой Абдижамилов ўз сайловчилари билан учрашувлари доирасидаги ишини Нукус шаҳридаги ўзи ўқиган 33-сонли мактабдан бошлади.

13:59 29 Март 2019
Шавкат Мирзиёев: Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси маърифат маркази бўлиши керак

Президент Шавкат Мирзиёев 29 март куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманига ташриф буюрди.

13:49 29 Март 2019
Агробанк раҳбарияти навқирон авлод вакилларига китоблар туҳфа этди

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилганди.

13:45 29 Март 2019
Ёмғир Самарқанд кўчаларидаги муаммоларни кўрсатиб қўйди (фотогалерея)

29 март куни Самарқандда кучли ёмғир ёғиши натижасида кўчалар сувга тўлиб қолди. Ижтимоий тармоқларда "дарё кўчалар" номи остида суратлар ва видеолар жойлаштирилди.

13:44 29 Март 2019
Германиядаги йирик компания ўзбекистонлик паралимпиячилар учун ўз маҳсулотларини етказиб беради

Имконияти чекланган инсонлар учун махсус спорт протезларини ишлаб чиқарувчи Ottobock(Германия) компанияси ўз маҳсулотларини ўзбекистонлик паралимпиячиларга етказиб беради.

12:22 29 Март 2019
Янги давлат қўмитаси ва агентлик ташкил этилди

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ-5696, 28.03.2019 й.) қабул қилинди.

12:07 29 Март 2019
Хитойда таҳқирланиб, паспорти олиб қўйилган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси мамлакатимиз фуқароси Мафтуна Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб турилганлиги тўғрисида маълумот олиб маҳаллий полиция ҳокимиятига расмий мурожаат қилди. Натижада ҳамюртимизнинг жойлашган манзили аниқланди ҳамда у билан консуллик...

12:04 29 Март 2019
Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик камари учун жиддий рақибга қарши жанг қилади

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (7-0, 6 КО)апрель ойида ўзининг саккизинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

11:48 29 Март 2019
Деҳқонободда бахшичилик фестивали ўтказилди

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводида бўлиб ўтган фестивалда халқ достонларидан намуналар, бадиҳагўйлик йўлида термалар, айтишувлар айтилди.

11:35 29 Март 2019
Ўзбекистон компанияси 2018 йилда “МДҲда бизнес етакчиси” деб топилди

Яқинда Москва шаҳрида ташкил этилган “МДҲ: рақамли иқтисодиёт – интеграция платформаси” Халқаро иқтисодий форумида Олмалиқ кон-металлургия комбинати(ОКМК) 2018 йил якунлари бўйича “МДҲда бизнес етакчиси” деб топилди.

11:26 29 Март 2019
Университет талабаси ётоқхонанинг 6-қаватидан тушиб кетиб ҳалок бўлди

2019 йил 27 март куни соат 21:30да Тошкент давлат техника университети “Кончилик иши ва металлургия” факультетининг 2-босқич, 2-17 гуруҳ талабаси Ш.У. Зиё маҳалласида жойлашган 63-сон талабалар турар жойининг 609-хонасида очиқ турган дераза ойнасидан 6-қаватдан пастга йиқилиб тушган.

11:23 29 Март 2019
Китоб — ёшларимизни ижтимоий тармоқларда беҳуда вақтини сарфлашини олдини олади

Тараққиётимизнинг янги босқичида Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда китобхонлик савиясини ошириш, айниқса, ёшлардаги мутолаа маданиятини юксалтиришга катта аҳамият берилмоқда.

11:00 29 Март 2019
АҚШ Меҳнат департаментининг қарори янгиланаётган Ўзбекистоннинг яна бир ғалабасидир!

Аввал хабар қилганимиздек, АҚШ Меҳнат департаменти 2019 йил 25 март куни Ўзбекистон пахтасини мажбурий ёки болалар меҳнати воситасида етиштирилган маҳсулотлар “қора рўйхати”дан чиқарди.

10:27 29 Март 2019
Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

09:29 29 Март 2019
Тошкентда Халқаро молия-банк форуми бошланди

Тадбир Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, МДҲ Молия-банк кенгаши ҳамда “SAIPRO” ахборот-рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа бир қатор маҳаллий ҳамда халқаро молиявий муассасалар кўмагида ўтказилмоқда.

00:30 29 Март 2019
Ўзбекистон — Латвия сиёсий маслаҳатлашувлари

Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби ўринбосари, сиёсий директори Янис Мажейкис бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкентда 28 март куни Ўзбекистон — Латвия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг 14-раунди бўлиб ўтди.

00:19 29 Март 2019
Ўзбекистонда илк Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази иш бошлади

Марказда аёлларнинг бизнес юритиш кўникмалари шакллантирилади, уларга маслаҳатлар берилади ва амалий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек Марказ узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёлларни касблар бўйича қайта тайёрлашга ҳам кўмаклашади.

00:11 29 Март 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер