All

Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

09:12 15 Август 2019
Тошкентда йўл ҳақи 1400 сўм бўлди

Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги автобус ва метро қатновлари нархлари 16,7 фоизга оширишни ҳамда бир марталик қатнов учун 1400 сўм миқдорида ҳақ белгилашни, шунингдек, ойлик йўл карточкалари нархини ҳозирги нархида ушлаб туришни таклиф қилишди.

09:01 15 Август 2019
Мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича биринчи ярим йилликдаги натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди....

21:22 14 Август 2019
Ўзбекистон ва Германия компаниялари иштирокида В2В форматидаги кооперацион биржа ўтказилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан биргаликда 2019 йил 13-16 август кунлари Германия Федерал Республикаси ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этди.

18:15 14 Август 2019
Тошкентда ёшлар сайли бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик тантаналарига саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Миллий қадриятлар – пойтахт ёшлари нигоҳида” номли ёшлар сайли бўлиб ўтади.

18:07 14 Август 2019
Инвестиция киритишда қайси соҳада муаммолар кўплиги аниқланди

Давлат активларини бошқариш Агентлиги фаолиятининг устивор вазифаларидан бири тадбиркор ва инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш, улар эҳтиёжлари учун республика ҳудудида бўш турган давлат активларини шаффоф ва тенг рақобат мухитида сотишдир.

18:06 14 Август 2019
Эртадан ёқилғи, электр энергияси ҳамда табиий газ учун янги нарх ва тарифлар қанча бўлади?

“Ҳуқуқий ахборот” канали ёқилғи, электр энергияси ҳамда табиий газ учун янги нарх ва тарифлар нархини эълон қилди.

18:03 14 Август 2019
Ўзбекистон олтин захиралари қанчага камайди?

Ўзбекистон Марказий банки мамлакат олтин-валюта захирасининг янгиланган статистикаси эълон қилди.

17:57 14 Август 2019
Бухоролик ёнғин ўчирувчилар – Ўзбекистон чемпиони

Навоий шаҳрида Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мезбонлигида Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон Очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

17:52 14 Август 2019
Тошкентда илк бор икки қадимий Қуръон қўлёзмалари намойиш этилади

“Ўзбекистон – буюк йўллар ва тамаддунлар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар“ маданий мерос ҳафталиги қатнашчилари 23 августда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига ташриф буюради. Шу куни меҳмонлар Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида ҳам бўлиб, дунёдаги илк Қуръон қўлёзмалари – Усмон Қуръони, Катта Лангар Қуръони...

17:49 14 Август 2019
14 ёшли боланинг касалхонага тирик бориб, ўлик қайтгани иддао қилинаётган видеолавҳа ҳақида қуйидагилар маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 14 ёшли боланинг касалхонага тирик бориб, ўлик қайтгани иддао қилинаётган видеолавҳани Соғлиқни сақлаш вазирлиги атрофлича ўрганиб, қуйидагиларни аниқлади.

17:39 14 Август 2019
Бир қарашда автомашина юкхонаси бўш, аммо...

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Б. бошқарувидаги Камаз русумли юк автомашинаси шубҳа остига олиниб, тўхтатилди ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

17:33 14 Август 2019
Вагон ўриндиклари остига 1 тоннадан ортиқ олма ва лимон яширилганлигини фош қилинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Келес темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Алмата-Нукус” йўналиши бўйича мамлакатимизга кириб келган поезд вагонлари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

17:29 14 Август 2019
Ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,...

17:24 14 Август 2019
Эртадан "Тошкент-Чимбой" йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

Бугун мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари ҳамда йирик шаҳарлар ўртасида мунтазам автобус қатновлари ташкил этилиб, йўловчилар ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйилмоқда. Шу билан бир қаторда республикамизнинг чекка ҳудудларини бевосита Тошкент шаҳри билан боғловчи йўналишларда ҳам автобус қатновларини...

17:15 14 Август 2019
Шифохона ички касалликлар бўлимини сувараклар босиб кетгани ростми? - ССВ изоҳи

Жиззах вилояти Фориш туманилик Р.М. ўзи даволанган туман  марказий шифохонасининг ички касалликлар бўлимида шароит йўқлиги туфайли хоналарни суварак (таракан) босиб кетгани ҳақидаги видеолавҳа ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда. 

17:13 14 Август 2019
Трамп куёвининг укаси марихуана сотиш хизматига инвестиция киритди

Маълумки, АҚШнинг айрим штатларида марихуана ва наша сотишга рухсат берилган. 

17:11 14 Август 2019
Алишер Усмоновнинг собиқ ҳамкори “прослушкалар” бозорининг катта қисмини эгаллади

Россиядаги “Цитадель” холдинги таркибидаги “МФИ-Софт” компанияси оператив-қидирув тадбирлар тизимлари(ОҚТТ) учун қурилмалар ишлаб чиқариш бозорининг 80 фоизини қўлга киритди. Мазкур компания раҳбари бир пайтлари киберспорт соҳасида миллиардер Алишер Усмонов билан ҳамкорлик қилган.

17:09 14 Август 2019
Ўзбекистонда соч ўсишини тезлатадиган ўсимлик етиштирилмоқда. Натижалар ҳайратланарли

Стевия ўсимлиги дамламасидан олинадиган стевиозид моддаси шакардан 150 баробар ширин. Стевиозидни қайта ишлаш натижасида олинадиган ребадиозид моддаси 300 баробаргача тотли. Бундан ташқари, таркибида кварцетин, рутин, минерал моддалар – кальций, фосфор, калий, рух, хром, магний, селен, мис сақлайди. Шу билан бирга,...

17:06 14 Август 2019
Адлия вазирлиги блогер қандай ҳолатларда пост остидаги шарҳларни ўчириши кераклиги ҳақида маълумот берди

Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали блогер қандай ҳолатларда пост остидаги шарҳларни ўчириши кераклиги ҳақида маълумот берилди.

17:04 14 Август 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер