All

“Универсиада-2019” саралаш мусобақалари Самарқандда қандай ўтди

Мамлакатимиз ҳудудларида “Универсиада – 2019” саралаш мусобақалари якунига етди. Самарқанд давлат университетининг спорт залларида Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари олий ўқув даргоҳлари талаба - ёшларидан иборат терма жамоалар иштирокида қўл тўпи ва волейбол мусобақаларининг ҳудудий саралаш мусобақалари якунланди.

16:23 30 Октябр 2019
Сергели туманидаги тирбандликларни бартараф этиш ҳақида петиция билдирилди

Ҳамюртларимиздан бири бу ҳақда “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида иккита таклиф билдирди. Унда,  жумладан, шундай дейилади:

16:19 30 Октябр 2019
Суд “Тез ёрдам“ ҳайдовчиси қонуний асосда ишдан бўшатилганлигини тасдиқлади

2019 йил 4 октябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида мазкур масала тафсилотларига ойдинлик киритилди.

15:48 30 Октябр 2019
Скутерга ҳам метан газ баллони ўрнатишибди

Скутерга метан газ баллони ўрнатишларига ишонасизми? Биринчи эшитганда, буни кўпчилик ҳазил сифатида тушуниши мумкин. Аммо бу ҳеч қандай ҳазил эмас, балки ҳақиқатдир. Минг марта эшитгандан кўра бир марта кўрган яхши. Ана шундай антиқа кашфиёт расми regnumuz телеграм каналида намойиш этилибди.

15:47 30 Октябр 2019
Гендер тенгликка халал бериши мумкин бўлган омиллар нималардан иборат эканлигини биласизми?

Бугун Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш...

15:46 30 Октябр 2019
Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

15:31 30 Октябр 2019
20 ёшли уста Tashkent City ҳудудида қурилаётган уйнинг 8-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди

Tashkent City ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг бирида ишлаётган уста бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди.

15:02 30 Октябр 2019
Канадада ҳам гўштни кўп ейишар экан. Бунга ҳашаротлар ва наша ўсимлигининг нима дахли бор?

Шунинг учун Канаданинг Beyond Meat компанияси ҳашаротлар ва наша ўсимлигидан гўшт ишлаб чиқаришни бошлайди

14:48 30 Октябр 2019
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Ўзбекистонга келади

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев бугун Марказий Осиёга икки кунлик ташрифини бошлайди. У сафар чоғида Ўзбекистон ва Тожикистонга боради. Бу ҳақда ТАСС РФ ХК маъмурияти матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

14:46 30 Октябр 2019
Маош ва ош

Маош деганда биз бугун ойлик иш хақини тушунамиз. Маош олдингми, маошинг қанча, деб сўраймиз бир-биримиздан. Аслида бу сўзнинг маъноси тириклик, ҳаёт кечириш, яшамоқдир. Ҳазрат Навоий ҳам “Маош айламак аждаҳо комида”, дея бу сўзни худди шундай маънода айтганлар. Яъни, шоҳ ҳузурида...

14:45 30 Октябр 2019
ХТВ мактаблардаги пул йиғими масаласига изоҳ берди

ОАВ вакиллари ва блогерлар мактабларда пул йиғими масалалари бўйича турли маълумотларни эълон қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида бир мактаб мисолида умумтаълим мактабларини молиялаш масаласига ойдинлик киритилган эди.

14:43 30 Октябр 2019
Давлат илмий ташкилотларининг илмий фаолият юритувчиларига қандай имкониятлар яратилди?

Хабарингиз бор, Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланган эди. 2019 йил 29 октябрь куни давлатимиз раҳбари мазкур Қонунни имзолади.

14:41 30 Октябр 2019
РФнинг кўп тармоқли марказини Ўзбекистонда ташкил этиш вазифаси бажарилмаган 

2019 йил 30 октябрь куни Олий Мажлис Сенатида Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йилнинг тўққиз ойида амалга оширилган ишлар...

14:38 30 Октябр 2019
Чилонзор ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади

Бугун 30 октябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Чилонзор ҳамда Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.

14:18 30 Октябр 2019
Москвадан Кўлобга учган самолёт Тошкентга мажбуран қўндирилди

“Уральские авиалинии” авиакомпаниясининг Москвадан Кўлобга учган самолёти Тошкентга фавқулодда қўндирилди.

14:16 30 Октябр 2019
"Мискен - Нукус - Бейнеу"  йўналишида йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди

Кеча, 29 октябрдан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ томонидан "Мискен - Нукус - Бейнеу" йўналишида йўловчи поездининг ҳаракати йўлга қўйилди.

14:13 30 Октябр 2019
Тажрибали спортчилар энди ички ишлар тизимида фаолият олиб боришади

Давлатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шахсий таркибининг жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилиб келинган. Шунингдек, ички ишлар тизимида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хўш, жисмоний тайёргарлик шахсий таркиб учун қанчалик муҳим ва унинг аҳамиятли томони нимада?

14:12 30 Октябр 2019
“Future Foresight” қандай тренинг?

Ҳар бир соҳада хориж тажрибасини ўрганиш бу ўша соҳанинг ривожига катта ҳисса қўшади. Айниқса, давлат хизматларидаги мутахассислар учун бу алоҳида аҳамиятга эга. Шу маънода, халқаро экспертлардан иборат яна бир тренинг ташкил этилди.

14:05 30 Октябр 2019
1 ноябрдан темир йўл чипталарига 30 фоизгача чегирма жорий этилади

Жорий йил 1 ноябрдан бошлаб “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 20 фоиздан 30 фоизгача (чипталарни сотиб олиш муддатларига қараб) ички йўналишидаги поездлари учун тариф нархига чегирмалар ўрнатилади. Б

14:01 30 Октябр 2019
Tbilisi Silk Road Forum: Янги Ипак йўли мамлакатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 

Грузияда ўтказилган “Tbilisi Silk Road Forum” халқаро тадбирида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

14:00 30 Октябр 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер