All

Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади

Бугун, 11 сентябрь куни парламент юқори палатасининг еттинчи ялпи мажлисида кўрилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

18:19 11 Сентябр 2020
Тарбия фан сифатида ўқув жараёнига киритилади

Сингапур давлати мактабларида ўқувчиларни тарбиялаш жараёнида уларда яхши ва ёмонни фарқлаш, маънавий қадриятларни эъзозлаш, ўзгалар билан дўстлашиш ва уларнинг манфаатларини ўзиникидан устун қўйиш, жамоат ишларига масъулият билан ёндашиш, жамоада ишлаш ва ўзгалар ёрдамини қадрлаш, Ватанни севиш, унинг тарихини билиш ва...

18:08 11 Сентябр 2020
Ҳокимлар томонидан қарорлар қабул қилинишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати қандай? — парламент сўрови натижалари

Бундан ташқари, қонун бузилишларининг олдини олиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимларининг норматив-ҳуқуқий бўлмаган бошқа қарорлари (ер ажратиш, уй-жойини бузиш ва ҳ.к.) адлия бўлимлари хулосалари асосида қабул қилиниши лозимлиги ёки лозим эмаслиги тўғрисида асослантирилган маълумот келтирилмаган.

17:47 11 Сентябр 2020
Аҳолини табиий газ билан таъминлашдаги муаммолар тўғрисидаги парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди

Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига асосан углеводород хомашёсини қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш, газ-транспорт тизимини модернизация қилиш, табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш, етказиб бериш ва сотишни ҳисоб-китоб ва назорат қилиш ишларини...

17:41 11 Сентябр 2020
Рақам ўрнига ўз исмини ёпиштириб олган "YUSUF"нинг автомашинаси жарима майдончасига қўйилди

Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳрида яшовчи Ю.Аҳмаджонов 70 H 207 LA давлат рақам белгили, «Некция-2» русумли транспорт воситасининг орқа томонига ўрнатилган давлат рақам белгисини ечиб, ўрнига ўз исми ёзилган қоғозни ёпиштириб, Китоб шаҳар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб юрган вақтида ЙПХ ходими томонидан...

17:37 11 Сентябр 2020
Уй-жой қуриш жараёнидаги муаммолар: сенаторлар парламент сўрови натижасидан қониқдими?

Бундан ташқари, мажлисда қурилиш соҳаси аҳоли ҳаётида муҳим ўрин тутиши туфайли ажратилаётган маблағлар, жалб этилаётган инвестициялардан самарали фойдаланишда шаффофликни таъминлаш, соҳани модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантириш, қурилиш сифати ва назоратини илғор тажрибалар асосида мукаммал таъминлаб бориш, жорий этилаётган янги тартибни...

17:32 11 Сентябр 2020
Японияда 90 фоиз тадқиқотлар хусусий сектор томонидан молиялаштирилади. Бу борада Япония тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқ — Сенат Раиси

Бундан ташқари, илм-фанни молиялаштиришда хусусий сектор улушини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўриш лозим. Хусусий секторни фундаментал тадқиқотларнинг олиб борилишига қизиқтириш зарур. Японияда 90 фоиз тадқиқотлар хусусий сектор томонидан молиялаштирилади. Бу борада Япония тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқ.

17:29 11 Сентябр 2020
Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида парламент сўрови юборилди

Хусусан, 2019-2020 йилларда ўз иш фаолиятини тўхтатган тадбиркор аёллар сони тадбиркорлик фаолиятини ташкил этган аёллар сонидан ошган бўлса-да, бу йўналишда тизимли таҳлил ўтказилмаганлиги аниқланди. Мазкур муаммолар чуқур ўрганилмаган ва уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган.

17:00 11 Сентябр 2020
Илмий фаолиятни ривожлантиришга нима халал беряпти? — Шу бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди

Мамлакат минтақаларидаги таълим муассасаларида илмий фаолият билан шуғулланиш паст даражада қолмоқда. Аксарият диссертация ҳимоялари, яъни 66 фоизи Тошкент шаҳрига, қолган 34 фоизигина вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келган.

16:55 11 Сентябр 2020
Янги Қонун билан қатор муҳим ўзгартишлар киритилмоқда. Бу суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар учун ҳам муҳим

Эндиликда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади. Бу билан фуқаролар мулк ҳуқуқларининг кафолатлари кучайтирилади. Бу эса фуқароларга нисбатан жазо базасини қисқартирган...

16:49 11 Сентябр 2020
Тошкентда Янгиҳаёт, Наманганда Давлатобод — Бир қатор ҳудудлар чегаралари ўзгартирилди

Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 69, 78-моддаларига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонунининг 18, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ, «Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент...

16:32 11 Сентябр 2020
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги авиақатновлар расман тикланди

"Air Astana" авиакомпаниясининг Олмаота —​ Тошкент —​ Олмаота йўналишида парвозни амалга оширилган самолёт бугун соат 12:40 да Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига келиб қўнди.

16:23 11 Сентябр 2020
Сенаторлар яна бир Қонунни маъқуллади

Қонун билан 17 та қонунга, хусусан, 8 та кодекс ва 9 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Меҳнат кодекси, Фуқаролик кодекси, Оила кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Божхона кодекси ва Солиқ кодекси шулар...

16:14 11 Сентябр 2020
Ердан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган Қонун маъқулланди

Мамлакатимизда мавжуд ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, унумдор ҳудудлар ва ўрмон фондини муҳофаза қилиш нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки экологик нуқтаи назаридан муҳим ва долзарб ҳисобланади. Шу жиҳатдан мазкур Қонун ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг самарасини таъминлаш, соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий негизини замон талаблари...

16:00 11 Сентябр 2020
Янги Қонун билан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига қандай ўзгартишлар киритилмоқда?

Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида «Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам муҳокама марказида бўлди.

15:57 11 Сентябр 2020
Ўзбекистонда масжидлар сони 2074 тага етди

Ана шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Наманган вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Усмон Зуннурайн» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

15:43 11 Сентябр 2020
Самарқандда «Афросиёб» тезюрар поезди чорва молларини босиб кетди

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 6 сентябрь куни соат тахминан 10:17 атрофида “Тошкент — Самарқанд —Бухоро» йўналишида ҳаракатланган 762-сонли «Афросиёб» тезюрар йўловчи поезди «Каттақўрғон — Зиёвуддин» бекатлари оралиғида темир йўл ҳудудига кириб қолган 3 бош майда шохли чорва...

15:30 11 Сентябр 2020
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасида қандай янгиликлар акс этмоқда?

Шу нуқтаи назардан айтганда, Меҳнат кодекси меҳнатга оид муносабатларни тартибга солишга хизмат қиладиган асосий қонун ҳисобланади. Лекин қабул қилинганига 25 йил тўлган мазкур кодекс бугунги кун талабига жавоб бермай қолди. Унда фуқароларни меҳнат фаолиятига жалб қилишнинг янги турли хил шаклларининг...

15:27 11 Сентябр 2020
Бюджет ижроси, харажатлар, инвестициялар, ҳисоботлар, муаммолар, камчиликлар — Сенатда молия вазирининг ахбороти эшитилди

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджет 2020 йил биринчи ярим йили даромадлари 71,6 трлн. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 28,8 фоиз, харажатлари эса 80,5 трлн. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 32,4 фоизни ташкил этган.

14:27 11 Сентябр 2020
Узун туманида замонавий кутубхона ўз фаолиятини бошлади

Айнан «Истеъмолчи кутубхонаси» фондида Ўзбекистон қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, республикамизда нашр қилинадиган газета-журналлардаги маълумотлар жойлаштирилади.

14:18 11 Сентябр 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер