All

Эркак киши "Яндекс.Такси" офисида устидан бензин қуйиб, бош директор билан учрашишни талаб қилди

Маълум қилинишича, 29 октябрь куни тушдан кейин ғазабланган одам "Яндекс.Такси" офисига кириб келган. У муаммони ҳал қилиш учун бош директор билан учрашишни талаб қилган ҳамда устидан бензин тўккан. Полиция ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб келиб, эркак кишини ушлашган ва...

14:05 29 Октябр 2020
Хусусийлаштириш жараёнларини ҳалол ва очиқ-ошкора ўтишида қатъий парламент назоратини ўрнатиш зарур

Агар масалани кенгроқ мушоҳада юритадиган бўлсак, давлат корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ эмас. Бу ҳолат охир-оқибат хусусий капитални сиқиб чиқаради. Бунинг устига, бундай корхоналар монополия мақомига эга бўлса, улар ўта юқори даражадаги нархлар ўрнатиб, янги фирмаларнинг бозор иштирокчиси сифатида фаолият юритиши...

13:43 29 Октябр 2020
Бош вазир Сардобадаги кўп қаватли уйларда яратилган шароитлар билан танишди

Сардоба туманида ўтказилган Республика ишчи гуруҳи йиғилишдан сўнг депутатлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, журналистлар «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўп квартирали уйларда яратилган шароитлар билан танишди. Мутахассислар томонидан бу ерда аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларга яратилган қулайликлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

13:41 29 Октябр 2020
Одам сувдан захарланиши мумкинми?

Шундай ҳолатлар бўлади – ёғингарчилик пайтлари хонадонимиз жўмрагидан оқаётган сувнинг кўриниши ўзгаради. Биз уни лойқаланди, деб атаймиз ва истеъмол қилсак турли касалликлар келиб чиқиши мумкин, дея тиндиришга ҳаракат қиламиз. Хўш, ичимлик суви нега лойқаланади ва у ростдан ҳам касаллик тарқатадими?

13:32 29 Октябр 2020
Сессияда таълимга оид фармон лойиҳаси муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг XV сессияси бўлиб ўтди. Унда «Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасига таклифлар ва кун тартибидаги иккинчи – ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари масаласи...

13:26 29 Октябр 2020
Бош вазир Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида янги қурилган кўп қаватли уйлардан фойдаланиш, уларни доим соз ҳолатда сақлаш ҳамда аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрди....

13:15 29 Октябр 2020
Самарқандда 2021 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш бошланди

Кўпни кўрган, тажрибали деҳқонларимиз - ер ҳайдасанг куз ҳайда-куз ҳайдамасанг юз ҳайда, дея бежиз таъкидлашмаган. Боиси, кузги шудгорлаш ишларининг сифатли ўтказилиши, келгуси йил қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

13:11 29 Октябр 2020
Хонадон ертўласидан 1,5 кг.дан ортиқ марихуана чиқди

26 октябрь куни «Қорадори-2020» тадбирининг 2-босқичида Иштихон тумани ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга кўра, Юғонтепа маҳалласида яшовчи, 58 ёшли якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Қ.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ертўлада «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб,...

13:08 29 Октябр 2020
Ёмғирлатиб суғориш орқали ҳосилдорликни 100 центнерга етказиш мумкин

Бутун ер юзида сув тақчиллиги кузатилаётган бир пайтда ундан унумли фойдаланиш куннинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланди. Қўрғонтепа туманидаги «Интер Агро Стар» фермер хўжалигида ҳам сувни тежаш мақсадида ёмғирлатиб суғориш усули жорий этилди.

13:05 29 Октябр 2020
Бошқа "ҳисоб рақами"га ўтиб кетган “Cоbalt” истеъмолчига қайтарилди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида яшовчи фуқаро Камил Хидировдан мурожаат келиб тушган. Унга кўра, фуқаро "Беруний Авто Сервис МЧЖ" ва "Беруний Капитал банк" корхоналаридан норози бўлиб ёзма аризасида қуйидагиларни баён қилган: “Беруний Авто салон...

12:54 29 Октябр 2020
Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жами 635 минг 104 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган

— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига мувофиқ, эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жами 635 минг 104 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган. Шундан 467 минг 495 таси (74 фоиз) ички ишлар органлари, 154 минг 812 таси (24 фоиз) Миллий гвардия ва...

12:32 29 Октябр 2020
Тюмень давлат университетида «Ўзбек тили ва адабиёти маркази» ташкил этилади

—Жорий йилда Ўзбекистондан 145 ёш талаба бўлишга муваффақ бўлди, —деди Андрей Толстиков. — Бугунги кунда университетда 43 давлатдан 1 минг 900 нафар хорижий талаба таҳсил олмоқда. Шундан 445 нафари ўзбекистонлик. Бу Ўзбекистонда ўқув юртимизга бўлган қизиқиш юқори эканидан далолат. Бугунги...

12:27 29 Октябр 2020
Депутат кўмаги билан маҳалла гузари учун ажратилган жой маҳаллага қайтарилди

Фарғона вилояти, Бувайда туманидаги «Жийдали» МФЙ Гузарбоши қишлоғида гузар йўқ. Нуронийлар бир пиёла чойни гап-гаштак билан ичишга жой ахтаришади. Бундан бир неча йил илгари маҳалла масжиди бўлган жой яхшигина гузар бўлишга арзирди. Аммо афсуски, мазкур жой бир тадбиркорга фойдаланиш учун...

11:53 29 Октябр 2020
Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома берилди

"Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шарт-шароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. Буни ташкилий ишлар ҳамда Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган янгилик ва қулайликлар мисолида яққол кўриш мумкин.

11:50 29 Октябр 2020
12 нафар аёлни фоҳишалик қилишга мажбур қилган шахс қўлга тушди

2018 йилнинг август ойидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 44 ёшли О.К., Самарқанд шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида К.У., Р.Э., А.А., К.А., М.Ф., Л.М., М.Ш., Г.М., М.Р., Ҳ.С., Д.Р. ва З.Б., ларга ижарага бошпана беришни ваъда қилиб, уларни...

11:49 29 Октябр 2020
Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш янада кенгайтирилади

Сўнгги йилларда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Тараққиётнинг янги босқичида экспорт ҳажми орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тайёр маҳсулот етказиб берувчиларни қўшимча молиявий ва ташкилий рағбатлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишдаги тадбирларнинг қонуний асосланаётгани эса халқ...

11:43 29 Октябр 2020
Ёдгор Саъдиев янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. 

11:37 29 Октябр 2020
Қонни суюлтириш организм учун фойдалими?

— Ҳозирги кунда коронавирус касаллигида қон қуюқлашиши ҳолатлари кузатилмоқда. Беморлар қонни суюлтирадиган турли хил препаратлар қабул қилишга ҳаракат қилишмоқда.

11:33 29 Октябр 2020
Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг иккинчи гуруҳи Ватанга қайтарилди — ТИВ

"Махсус комиссия қарори билан, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг биргаликдаги фаолияти натижасида 2020 йилнинг 28 октябрь куни Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг 299 кишидан иборат иккинчи гуруҳи Сочи шаҳридан «Uzbekistan Airways» АЖнинг чартер рейслари билан Ватанга қайтарилди.

11:27 29 Октябр 2020
«Янги уйғониш даври» сари ташланган муҳим қадам

—Таълим-тарбия тизимининг амалдаги ҳолати, уни замон талаблари асосида модернизация қилиш, ёшларни юксак билим-маърифат эгалари, жисмоний ва маънавий соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, ўқув муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари нуфузини ошириш, самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга...

11:14 29 Октябр 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер