All

Хурмо қуритилиб, ундан майиз ва чипс тайёрланмоқда

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида Япония қишлоқ хўжалик университети билан ҳамкорликда янги лойиҳа амалга ошириляпти. Бундан кўзланган мақсад — хурмо мевасини қуритиб, майиз ва чипс тайёрлаб, уларни қадоқлаб, хорижга экспорт қилиш орқали қишлоқ аҳолисининг даромадини оширишдан иборат.

18:34 06 Ноябрь 2025
Бобур шаҳрида янги иссиқлик тизими иш бошлади

— Бу тизим орқали нафақат уйлар иссиқ, балки кўнглимиз ҳам тинч, — дейди ушбу манзилда истиқомат қилувчи Ферузахон Худойқулова. — Сабаби, у хавфсиз, экологик жиҳатдан тоза ва узлуксиз ишлайди. Шу боис қиш фаслида болалар ҳам, катталар ҳам совуқдан азият чекмайди.

18:32 06 Ноябрь 2025
Вобкентда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ўқув семинари ўтказилди

Тадбирда туман ҳудудида жорий йилнинг 10 ойи давомида вояга етмаган болалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар таҳлил қилинди.

17:59 06 Ноябрь 2025
Икки ҳудудда тадбиркорлар томонидан 2,4 миллиард сўмлик «свет» ўғирланди

Тошкент вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо дўконлари ва умумий овқатланиш шохобчаси аниқланди.

17:45 06 Ноябрь 2025
Кўкдалада имтиёзли нархда етказилиши лозим бўлган суюлтирилган газни сотаётган шахслар қўлга тушди

МЧЖ раҳбари фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, унга аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига имтиёзли нархларда етказиб берилиши лозим бўлган суюлтирилган газни сотишга келишиб олган.

17:36 06 Ноябрь 2025
Ҳар йили октябрнинг 1-ҳафтасида Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги ўтказилади

Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш янада жадаллаштирилади.

17:25 06 Ноябрь 2025
Токио ва Лондон бозорларида Ўзбекистон маҳсулотларига талаб ортиб бормоқда

Юртимизда пишиб етилаётган сархил ва серҳосил меваларимизнинг жаҳон бозоридаги нуфузи ортиб бораётгани қувонарли ҳол. Бунда фарғоналик ишбилармонлар ва деҳқонларнинг ҳам ҳиссаси катта. Яқинда уларнинг меҳнати халқаро даражада эътироф этилиб, Фарғона узумлари Япония бозорига чиқишга муваффақ бўлди.

17:16 06 Ноябрь 2025
Фарғонада ахборот хизматлари сунъий интеллектдан фойдаланишга киришди

Фарғона вилоятида ахборот хизматлари соҳасида сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича ютуқларга эришилмоқда.

16:31 06 Ноябрь 2025
Имконияти чекланган киши ҳам бошқалар учун имконият ярата олади

Ғиждувон туманининг “Зарангари” маҳалласида 9799 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 265 нафар ногиронлиги бўлган фуқаро бор. Улардан бири — Шаҳло Насуллаева.

16:12 06 Ноябрь 2025
Ўзбекистонда доллар курси 12 минг сўмдан кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

16:04 06 Ноябрь 2025
Чустдаги мис конида геологик қидирув ишлари кучайтирилмоқда

Наманган вилоятида йирик саноат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишлар тобора қизғин тус олмоқда.

15:54 06 Ноябрь 2025
Илм — маърифат интеграцияси

​​​​​​​Ўзбекистон Фанлар академияси президенти академик Шавкат Аюпов муаллифлигида жаҳоннинг нуфузли Newsweek “Pangea Globe” нашрида чоп этилган мақоласи биз учун қувончли воқеа бўлди.

15:20 06 Ноябрь 2025
Етти хазинанинг бири

Эътиборлиси, Айдар-Арнасой кўллар тизимида жамиятнинг овчилик хўжалиги ҳам ташкил этилган. Мажмуада етиштирилаётган парранда зотлари экологик мувозанатни сақлаш ва овчилик хўжалигини ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

15:14 06 Ноябрь 2025
Ягона йўл – “Ҳалоллик вакцинаси”

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда пора “олди – берди”си билан боғлиқ хабарларга кунора кўзимиз тушяпти. Бу жирканч иллат шунчалик юқумлики, нуфузли ташкилотлар, маҳаллий бошқарув идораларигача кириб бораётгани жуда ачинарли.

15:09 06 Ноябрь 2025
Дўппи тикдим ипаклари тиллодан...

Марғилон азалдан ҳунармандлар юрти. Кўҳна кентга ипакчилар шаҳри мақоми берилгани ҳам бежиз эмас.

15:04 06 Ноябрь 2025
Pangea Globe: Ўзбекистон Фанлар академияси – миллий уйғониш сари

Дунёнинг энг нуфузли медиа тузилмаларидан бири – “Pangea Globe” компанияси электрон нашрида Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамда Ислом цивилизацияси маркази ўртасидаги ҳамкорлик самаралари тўғрисида мақола эълон қилинди.

14:15 06 Ноябрь 2025
7 ноябрь куни неча даража совуқ бўлиши айтилди

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

12:43 06 Ноябрь 2025
Ерда планетар миқёсдаги магнит бўронлари бошланди

Ҳодиса тахминан бир кун давом этади, бироқ эртага тўхтамайди, балки асосий фазага ўтади.

12:36 06 Ноябрь 2025
“Дунё гўзали — 2025” ғолиби аниқланди

Танлов ғолиби эндиликда бутун дунёда экология элчиси сифатида фаолият юритади.

12:14 06 Ноябрь 2025
АҚШ космик парвозларга чеклов жорий этди

Бу ҳақда АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси (FAA) раҳбари Брайан Бедфорд маълум қилди.

11:25 06 Ноябрь 2025

Янгиликлар тақвими

Кластер