All

Тошкент давлат юридик университети дунёнинг ТОП-500 олийгоҳлари рўйхатига кирди

Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди.

21:36 21 Апрель 2021
Самарқанд шаҳридаги 35 та мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчиларида коронавирус аниқланди

Самарқанд шаҳридаги 31 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли шу мактабларда 14 кунга ўқув жараёни масофавий шаклда ўтказган эди

20:38 21 Апрель 2021
Навоийда 32 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди

Навоий шаҳар судининг 4-сон ЖИEМда сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унда жазо муддатини ўтаётган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига ўтган, жазони ўташ давомида колонияда ўрнатилган ички тартиб қоидаларига тўлиқ риоя қилган ва интизомий жазоланмаган 32 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик...

20:33 21 Апрель 2021
Ғофуржон Мирзаев ўз туғилган кунида болаларга совға улашди

Одатда  туғилган куни нишонланаётган кишига совға берилади. Лекин шундай инсонлар ҳам борки, айни таваллуд айёмида бошқаларга туҳфалар улашиб, кўнгилларни шод қилади.

20:26 21 Апрель 2021
Самарқандда яна иккита ОТМ 14 кунлик масофавий таълимга ўтди

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортаётганлиги, талабалар орасида ҳам бундай ҳолатлар аниқланганлиги учун Самарқанд давлат чет тиллар институтида ўқув жараёни 22 апрелдан бошлаб 14 кун давомида масофавий шаклга ўтказилади. Бу ҳақда СамДЧТИ ахборот хизмати маълум қилди.

20:23 21 Апрель 2021
Ўзбекистондаги 3 та ОТМнинг ректорлари лавозимидан озод этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, қуйидаги олий таълим муассасаларининг ректорлари лавозимидан озод этилди:

20:16 21 Апрель 2021
Ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

17:54 21 Апрель 2021
Азизбек Икрамов янги лавозимга тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

17:44 21 Апрель 2021
Ўзбекистонга уч ойда 91 та электромобиль олиб келинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга хориждан 91 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 78 тага кўп.

17:39 21 Апрель 2021
Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак жасади топилди

Жорий йил 20 апрель куни тушлик вақтида Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова ҳамкасби билан сайр қилиб юрган вақтида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак маҳалласидан оқиб ўтувчи Анҳор каналида номаълум эркак жасади оқиб кетаётгани гувоҳи бўлган ва дарҳол бу...

17:33 21 Апрель 2021
Ўзбекистонликлар «Вақф» фондига Рамазон ойининг дастлабки ҳафтасида қанча маблағ хайрия қилгани маълум бўлди

Имом Бухорий мажмуаси минтақанинг Тож Маҳали бўлади. Мажмуада 7 та меҳмонхона, 3 та автотураргоҳ ва автобекат, супермаркет ва бозорча барпо этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов маълум қилди.

17:26 21 Апрель 2021
Сирдарёда махсус эвакуатор устида турган «Матиз» радарга тушди. ЙҲХББ ҳолатга аниқлик киритди

Ижтимоий тармоқда «Махсус эвакуатор устида турган «Матиз» радарга тушди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

17:07 21 Апрель 2021
Ўзбекистонда январь-март ойларида қанча автомобиль бензини ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

15:51 21 Апрель 2021
Хоразмдаги «самосуд»чи аёллар жазога тортилди

Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари (безорилик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

15:16 21 Апрель 2021
Ўзбекистонда вакциналар харид қилиш учун қанча маблағ сарфланиши очиқланди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков юқумли касалликларга қарши эмлаш жараёнлари борасида маълумот берди.

15:07 21 Апрель 2021
Қорақалпоғистонда 440 бош қўй-эчки ёниб кетди

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани «Элликқалъа» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Аҳмад Ниязимбетовга тегишли қўра 440 бош қўй-қўзиси ва эчки-улоғи билан номаълум сабабларга кўра ёниб кетди. 

14:54 21 Апрель 2021
Андижонда  айрим мактабларда таълим  масофавий  шаклда олиб борилмоқда

18 апрелдан бошлаб республикамизда карантин қоидалари кучайтирилди. Жумладан, Андижон вилоятининг ҳар бир шаҳар ва туманларида одам гавжум жойларда, яъни, бозорлар, мактаблар ва олий таълим даргоҳларида карантин қоидаларига риоя қилиш тартиби бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.  Ҳар бир корхона, ташкилот ва...

12:55 21 Апрель 2021
Фарғонада 10 та мактаб карантинга олинди

Айни кунларда Фарғона вилоятида коронавирус инфекцияси аниқланган 10 та умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёни масофавий ўқиш тизимига ўтказилди.

12:39 21 Апрель 2021
Фарғонада вафот этган фуқароларга қарийб 20 млн сўм пенсия тўлангани аниқланди

Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Қува ва Фарғона туман бўлимларида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун ижроси ўрганилган. Бу ҳақда жамғарма Матбуот хизмати хабар берди.

12:36 21 Апрель 2021
Қашқадарёда ҳомиладор хотини, қайнонаси ва 2 болани пичоқлаб ўлдирган эркак умрбод қамалди

Қашқадарёлик эркак 4 кишининг қотилига айланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

11:30 21 Апрель 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер