All

Токио-2020 лицензиантлари ва уларнинг мураббийлари мукофотланди

Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз ҳамда уларнинг мураббийларини Ўзбекистон ҳукумати номидан тақдирлади.

12:11 29 Апрель 2021
Яна бир халқаро ҳужжат ратификация қилинади. У меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари «Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини (Женева, 2006 йил 15 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

11:43 29 Апрель 2021
Пойтахтда «Ласетти» дарахтга урилди. Ҳайдовчи вафот этди

Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 00:10ларда , Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Р. «Ласетти» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган 107-уй рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган.

11:33 29 Апрель 2021
Фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан сенатор сўрови юборилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Обид Зокиров кўчасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан мурожаат йўлланган.

11:30 29 Апрель 2021
Товарда нуқсон йўқ, лекин мен уни алмаштириб олмоқчиман

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасига кўра, истеъмолчига нуқсонли товар сотилса ёки нуқсонлар ундан фойдаланиш жараёнида аниқланса, истеъмолчи ушбу товарни мақбул сифатдагисига алмаштириб олиш ҳуқуқига эга. Лекин истеъмолчининг товарни алмаштириш истаги нуқсонлар билан боғлиқ бўлмаса-чи? Айтайлик, унинг ранги ёки...

11:24 29 Апрель 2021
Ўзбекистонга жорий йилда 1,7 млн. хорижий сайёҳни жалб этиш мақсад қилинган

«Ўзбекистон Президенти томонидан жорий йилда 1,7 млн. хорижий, 7,5 млн. маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш, туризм хизматлари экспортини 370 млн. долларга етказиш вазифаси топширилган. Қайд этиш керакки, бу борада энг катта манба, аввало, зиёрат туризмидир. Юртимизда ислом динига оид 784 зиёратгоҳ,...

10:50 29 Апрель 2021
Самарқанд вилоятининг иккита туманида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Ж.М. танишига қарашли «Р.» фермер хўжалигининг 15 сотих ер майдонини фуқаро К.га ажратиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий...

10:46 29 Апрель 2021
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1-чорагида 35,6 трлн. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон Республикасида 35,6 трлн. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, уларнинг 58,7 % ёки 20,9 трлн. сўми жалб этилган маблағлар ҳисобидан ҳамда корхона, ташкилотлар ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 41,3 % ёки 14,7...

10:30 29 Апрель 2021
457 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринлари яратилади — Президент қарори

Президент қарори (ПҚ–5094-сон, 28.04.2021 й.) билан 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури маъқулланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

10:26 29 Апрель 2021
Сурхондарё вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси бандлик, аҳоли турмуш даражаси ва истеъмол бозори бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Сурхондарё вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси саноат, коммуникация тизимлари ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғининг ўринбосари, Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ижтимоий...

10:13 29 Апрель 2021
Кеча 400 нафарга яқин коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди, 1 нафар бемор вафот этди

2021 йил 28 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90406 (+398) нафарни ташкил этмоқда.

10:09 29 Апрель 2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи бўлиб ўтади.

10:06 29 Апрель 2021
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 650 мингга яқинлашди

28 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 46 317 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

10:05 29 Апрель 2021
Янгиқўрғонлик ёш келинчак турмуш ўртоғига бир буйрагини бермоқда. Яқинда жарроҳлик амалиёти

Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари наманганлик шифокорлар билан биргаликда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ноёб жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишди. Вилоятда шу ҳафтанинг ўзида 4 та ана шундай мураккаб операциялар ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда...

01:42 29 Апрель 2021
Бу хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганидан далолат — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Тошкент метросида содир бўлаётган ҳодисаларга муносабат билдирди

Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги сўнгги кунларда Тошкент метросида содир бўлаётган ҳолатлар бўйича муносабат билдирди.

01:28 29 Апрель 2021
Янгийўлда раҳбарларнинг эътиборсизлиги оқибатида ишчи оғир жароҳатланди

2021 йилнинг 16 апрель куни соат 15:30 ларда Янгийўл тумани Қирсадоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган қоғоз ишлаб чиқариш сеҳида ишловчи 24 ёшли Т.Улуғбек пахта титиш учун мўлжалланган «Шнег» русумли ускунасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаётган вақтида, ускуна унинг ўнг оёғини...

23:47 28 Апрель 2021
Ташқи ишлар вазирлиги Оҳангароннинг 8 минг аҳолисига ёрдам кўрсатди

Вазирлик раҳбарияти ва масъул ходимларининг Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан музокаралар ўтказиш мақсадида уюштирган қатор ташрифлари натижасида 21 маҳалладаги ижтимоий муаммолар атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли ишлар изчил тарзда амалга оширилмоқда.

23:44 28 Апрель 2021
Гулнора Саидова: «Қиличбозларимиз келгуси Олимпиада ўйинларида медаллар учун курашади»

«Токио олимпиадаси аслида ўтган йили ўтказилиши керак эди. Ушбу нуфузли мусобақанинг бир йилга кечиктирилиши бизнинг фойдамизга ишлади, десак хато қилмаймиз. Чунки, терма жамоамиз янада пухта тайёргарлик кўришга муваффақ бўлди. Қолаверса, бизни қувонтирган жиҳат, мазкур Олимпия ўйинларига спортчимиз тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга...

23:26 28 Апрель 2021
Молия вазирлиги ҳамда ДСҚга китоб ишлаб чиқариш соҳасини манзилли қўллаб-қувватлаш юзасидан сўров юборилди

Шу ўринда соҳа вакилларидан келган мурожаатларда китоб ишлаб чиқаришга нисбатан табақалаштирилган қўшилган қиймат солиғи ставкасини қўллаш таклиф этилмоқда. Жумладан, китоб ишлаб чиқариш саноатига умумийга нисбатан Россия Федерациясида 50 фоиз, Германияда 36 фоиз, Францияда 28 фоиз, Буюк Британияда эса «ноль» фоиз...

23:24 28 Апрель 2021
Шаҳрисабз туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғининг пора олиш билан боғлиқ жинояти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрисабз туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғи У.Б. фуқаро Д.ни корхонага ишга қабул қилиш эвазига 2021 йил 24 март куни пора тариқасида олган 400 АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси...

23:21 28 Апрель 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер