All

ЖССТ дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқини бошланганини маълум қилди

Гебрейесус 10 ҳафталик пасайишдан сўнг ўлим ҳолатлари ўсганига эътибор қаратди.

10:09 15 Июль 2021
Ўзбекистонда бир кунда неча кишида коронавирус аниқлангани ҳақида маълумот берилди

2021 йил 14 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117902 (+493) нафарни ташкил этмоқда.

10:07 15 Июль 2021
Тошкентда «С5+1» мулоқот шаклининг учрашуви бўлиб ўтди

2021 йил 15 июль куни Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция доирасида «С5+1» мулоқот шаклининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

10:01 15 Июль 2021
Тоҳиржон Ҳамроқулов 70 ёшида вафот этди

Истеъдодли ижодкор, сураткаш Тоҳиржон Ҳамроқулов 70 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди

09:55 15 Июль 2021
Чавушўғли: "Қўқон университети Қўқондек тарихга бой шаҳарга монанд университет бўлибди"

М.Чавушўғли яқиндагина Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VI мажлисида Кенгашнинг Бош котиби Багдад Амреев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан Туркий кенгаш давлатларининг пойтахти деб эълон қилинган шаҳар — Қўқонга ташриф...

09:51 15 Июль 2021
Айрим ёшларга биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

09:48 15 Июль 2021
Афғонистон можароси ва янги Ўзбекистон: эски муаммога янгича ёндашув

Ўзбекистон давлати ва ўзбек халқининг Марказий Осиёда тутган ўзига хос тарихий-сиёсий ҳамда стратегик ўрнини ҳеч ким инкор эта олмайди. Яъни мамлакатимиз нафақат геосиёсий ва геоиқтисодий нуқтаи назардан, балки мафкуравий, маданий-маърифий ҳамда диний жиҳатлардан ҳам минтақа ва унинг аҳолисини доимо бирлаштириб...

09:48 15 Июль 2021
«Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик компонентлари олиб келинди

Бугун тунда юртимизга Россиядан "Спутник V" вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди.

09:40 15 Июль 2021
Қашқадарё ҳокимлигининг хизмат автомашиналари ва кўчмас мулклари ҳақида маълумот эълон қилинди

Қашқадарё вилоят ҳокимлигида 15 та автомашина мавжуд бўлиб, улар хизмат ва навбатчилик автомашиналари ҳисобланади

09:36 15 Июль 2021
Чет элга сертификат тайёрлаб бераман деб фуқарони алдаган шахс фош бўлди

Тошлоқ туманида 1 июль куни А.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг апрель ойида номаълум шахс туман марказида ишончига кириб, чет мамлакатларга чиқиш учун сертификат тайёрлаб беришни айтиб, 430.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармаганлигини билдирган.

09:35 15 Июль 2021
Покистоннинг собиқ президенти Мамнун Ҳусайн вафот этди

Покистоннинг собиқ президенти Мамнун Ҳусайн вафот этган. Бу ҳақда "Geo TV" сиёсатчининг ўғлига таяниб хабар бермоқда.

09:30 15 Июль 2021
Паркент туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Ю. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган «Тисовир» (Фавипиравир) номли дори воситасини ҳар бир қутисини 295 минг сўмдан ҳисоблаб, харидорга 300 қути...

09:28 15 Июль 2021
24 йил олдин ўғирлаб кетилган ўғил ўз оиласига қайтарилди

Хитойлик Гуо Гантанг ва Чжан Венге бундан 24 йил олдин ўғирлаб кетилган ўғлини топишга муваффақ бўлди.

09:28 15 Июль 2021
Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин 59 ёшида вафот этди

Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин 59 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

09:25 15 Июль 2021
Пул бераман, деб қанча одамни йиғиш мумкинлигини кимлардир текшириб кўрди. Биз ҳам билиб олдик — Алишер Қодиров

​​​​​​​Аввалроқ, Амир Темур хиёбонида фуқаролар тўплангани ҳақида хабар берган эдик.

09:22 15 Июль 2021
Туркия ташқи ишлар вазири: «Ўзбекистон қовунлари — дунёнинг энг ширин қовунлари»

Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли Ўзбекистонга ташрифи доирасида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида бўлди ҳамда ҳудуднинг агротуризм салоҳияти билан яқиндан танишди.

20:59 14 Июль 2021
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири «ШҲТ— Афғонистон» мулоқот гуруҳи йиғилишида иштирок этди

2021 йил 14 июль куни ШҲТга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун Душанбе шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «ШҲТ-Афғонистон» мулоқот гуруҳининг йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" мухбири Ҳасан Пайдоев...

19:48 14 Июль 2021
Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ ТИВК йиғилишида иштирок этди

2021 йилнинг 13-14 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" мухбири Ҳасан Пайдоев хабар берди.

19:42 14 Июль 2021
Адабиёт бўйича Нобелга сазовор бўлган аёллар ҳақида биласизми?

Таъсис қилинганидан бери ҳозирги вақтгача Нобель мукофотига 823  эркак, 49 аёл муносиб деб топилган. Адабиёт бўйича Нобель олган аёллар сони эса 15 нафарни ташкил қилади. Қуйида улар билан сизни таништириб ўтамиз.

19:25 14 Июль 2021
Безовта руҳ, хўрланган майит — ўз ўғлини ўлдириб ертўлага кўмиб қўйган ота узоқ муддатга қамалди

Бола қаттиқ ухлаганди. Жавоб бўлмайди. Ота эса уни судраганча ҳовлига олиб чиқади. Чиндан ҳам кўп ичганиданми, ёки ғафлат балосимиди-ки, бола шунда ҳам уйғонмайди. Ота ҳовлида ётган кетмон дастасини олиб унинг тўғри келган жойларига бор важоҳати, кучи билан ура кетади. Салгина...

19:15 14 Июль 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер