Буюк Британияда тоза ҳаво сотилмоқда
Буюк Британияда жойлашган "My Baggage" компанияси карантинда чет элда қолиб кетганларнинг барчаси учун зарур бўлган жуда ғалати маҳсулотни ишлаб чиқарди. Компания пандемия сабабли Ватанига қайта олмаган британияликларга мамлакат ҳавосини етказиб беришни йўлга қўйди.
Компания Aнглия, Шотландия, Уэллс ва Шимолий Ирландиянинг ҳавосини сотмоқда.
“Биз чет элда яшовчи британияликларга Ватанини эслатиш учун Буюк Британия ҳавосини сотиб олиш имкониятини тақдим этамиз. Энди хориждаги британияликлар Буюк Британиянинг 4 ҳудудидан тоза ҳаво сотиб олишлари мумкин", деб маълумот берилган компания расмий сайтида.
Қайд этилишича, шиша ичига ҳаво анъанавий усуллар билан тўпланади ва сотувга чиқарилади.
Ҳозирги кунда тўртта ҳаво тури Fresh English Air, Fresh Scottish Air, Fresh Irish Air va Fresh Welsh Air сотилмоқда. Булардан Fresh English Air сотилиб бўлинди.
Лондон метроси, "Norfolk" балиқ ва чипслари ҳидлари ҳам деярли тугаб бўлди.
Маҳсулотнинг нархи 25 фунт стерлинг. Буюк Британия бўйлаб етказиб бериш бепул. Дунё бўйлаб етказиб бериш учун 3-6 кун вақт керак, нархи 5 фунт стерлинг. Компания хабарига кўра, интернетда ушбу маҳсулот 5 тадан 7 тагача юлдуз билан баҳоланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг