Буюк Британияда бош вазирлик учун курашда асосий фаворит айтилди

21:25 23 Октябр 2022 Дунё
1198 0

Иллюстратив фото

Буюк Британиянинг собиқ молия вазири Риши Сунак Консерватив партия етакчиси ва мамлакат бош вазири лавозимлари учун курашда яққол фаворит саналади. Буюк Британиянинг «Ladbrokes» букмекерлик концерни сайтидаги коэффициентлар шундан далолат беради.

Букмекерлар сиёсатчининг лавозимга тайинланиш эҳтимоли аввалги 66,7 фоиздан 75 фоизга ошганини ҳисоблаб чиқди. Шу билан бирга, масалан, собиқ бош вазир Борис Жонсоннинг қайтиш имконияти, аксинча, 34,8 фоиздан 28,6 фоизга камайган.

Британия парламенти Жамоатлар палатаси етакчиси Пенни Мордантнинг ҳам тегишли кўрсаткичлари пасаймоқда – аввал улар 18,2 фоизни ташкил этган бўлса, энди 4,8 фоизни ташкил этмоқда.

Бугун, 23 октябрь куни Риши Сунак Буюк Британия бош вазири лавозимига ўз номзодини қўйишини маълум қилди. 

«Иқтисодий вазиятни яхшилашни, партияни бирлаштириб, мамлакатимизга фойда келтиришни хоҳлайман», деди у ушбу қарорига изоҳ бериб. 

Бунгача Жонсон тарафдорлари сони 100 кишига етгани маълум бўлди, бу ҳам унга мамлакатнинг янги бош вазири лавозими учун курашиш имконини беради.

Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс 20 октябрь куни бош вазир ва Британия Консерватив партияси раҳбари лавозимидан истеъфога чиққанини эълон қилди. У ўз қарори ҳақида хабар бериб, ўз вазифаларини бажара олмаслигини тан олган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер