Буюк Британия Украинага ҳарбий ёрдам учун яна 1 миллиард фунт стерлинг ажратади

16:05 30 Июнь 2022 Дунё
1028 0

Фото: Reuters

Буюк Британия Украинага қўшимча 1 миллиард фунт стерлинг миқдорида ҳарбий ёрдам беради, деб ёзади «Evening Standard» Буюк Британия бош вазири қароргоҳи баёнотига таяниб.

«Украинани қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағ Киевнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга йўналтирилади, жумладан, замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, дронлар, янги инновацион электрон уруш ускуналари ва украиналик аскарлар учун зарур бўлган минглаб жиҳозлар учун», дейилади хабарда.

Нашрнинг қайд этишича, Буюк Британиянинг янги мажбурияти айни пайтда Мадридда бўлиб ўтаётган НАТО саммитида келишилган Украинани қўллаб-қувватлаш пакетининг бир қисмидир.

Буюк Британиянинг Киевга умумий иқтисодий ва ҳарбий ёрдами 2022 йилда 3,8 миллиард фунт стерлингни ташкил қилади, деб ёзмоқда газета.

Нидерландия эса НАТО давлатларини ўз хавфсизлиги ҳисобига ҳам Украинани қуроллантиришга чақирмоқда.

Нидерландия бош вазири Марк Рюттенинг айтишича, Украина НАТО давлатларидан етарли миқдорда қурол олиши керак.

«Украина етарлича оғир қурол тизимларига эга бўлиши ниҳоятда муҳим», дейди Рутте.

Унинг сўзларига кўра, ҳали ҳам Украинага бериш учун нимадир бор, барча мамлакатлар уларни етказиб беришлари муҳим.

«Бу яқин ойларда ўз ҳудудингизни тўлиқ ҳимоя қила олмаслигингизни англатиши мумкин, аммо ҳозирча биз Украинага устувор аҳамият беришимиз муҳим», дейди Рутте.

Шу билан бирга, Нидерландия бош вазири НАТО аъзолари орасида ҳали ҳам Украина армиясини оғир қуроллар билан таъминлашга журъат эта олмайдиган давлатлар борлигини таъкидлади. Аммо Рутте уларнинг номма-ном айтмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер