Буюк Британия учун қайғули кун: Мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 40 мингдан ошди
Буюк Британияда коронавирусдан вафот этганлар сони 40 мингдан ошиб кетди, дея ёзмоқда ВВС.
«Вафот этганлар сонининг 40 минг нафардан ошган кун барчамиз учун қайғули кунга айланди», - дейди Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок.
Хэнкокнинг таъкидлашича, ўлим кўрсаткичларининг юқори бўлиши вирусга қарши курашда қатъиятлиликни оширишни талаб этади.
Расмий хабарларга кўра, Буюк Британияда 283 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтирган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг