Буюк Британия қироличаси Елизавета II коронавирусга қарши вакцина билан қачон навбати келса эмланади — ОАВ
Буюк Британия қироличаси Елизавета II махсус шароитларда коронавирусга қарши эмланмайди. У препаратни ҳамма қатори, яъни қачонки навбати келса қабул қилади.
Бу ҳақда "Daily Express" нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
"94 ёшли қиролича ва 99 ёшли шаҳзода Филипп эмлаш пайтида ҳеч қандай махсус шароитга эга бўлмайди. Улар қачон навбати келса эмланади", дейилади нашр хабарида.
Буюк Британия ҳукумати биринчи навбатда қариялар уйларида яшовчилар ва уларда ишлайдиган ходимлар, шунингдек, шифокорлар ва ижтимоий ходимлар эмланишини билдирган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, ўтган ҳафта Буюк Британия ҳукумати мамлакатда "Pfizer" ва "BioNTech" компанияларининг "Covid-19"га қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат берган эди. Шу тариқа Буюк Британия коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат берган Европадаги биринчи давлат бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг