Буюк Британия 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиши мумкин

12:31 29 Январь 2025 Дунё
453 0

200 та Буюк Британия компанияси ўз ходимларининг амалдаги иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда «The Guardian» нашри хабар берди.

«4 Day Week Foundation»нинг сўнгги маълумотларига кўра, 5000 дан ортиқ киши фаолият олиб борадиган ушбу компанияларнинг аксарият қисмини хайрия ташкилотлари, маркетинг ва технология фирмалари ташкил этади. Улар 5 кунлик моделни эски иқтисодий даврдан қолган ва энди ундан фойдаланиш керак эмас, деб ҳисоблашади.

«Эрталаб 9 дан кечки 5 гача давом этадиган беш кунлик иш ҳафтаси 100 йил олдин жорий қилинган ва энди замонавий талабларга жавоб бермайди. 4 кунлик тартиб одамларга 50% кўпроқ бўш вақт бериб, бахтлироқ ва тўлақонли ҳаёт кечириш имконини яратади», деган «4 Day Week Foundation» директори Жо Райл.

Таъкидлаш жоиз, маркетинг, реклама ва матбуот фирмалари бу ҳаракатга бошчилик қилишмоқда, ҳозирда уларнинг 30 таси мазкур сиёсатни қабул қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер