Бутун дунёга маълум ва машҳур инсонларнинг ноодатий ўлимлари ҳақида эшитганмисиз

19:57 23 Февраль 2022 Маданият
2873 0

Фото: Халқ сўзи

Биз даҳо деб биладиган одамларнинг ҳам ақл бовар қилмайдиган даражада камчиликлари ва хатолари бор. Қуйида шулардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

10 ўрин: XVII аср бастакори, француз қиролининг буйруғи билан кўплаб мусиқалар яратган Жан-Батист Люллини ўз ишига бўлган садоқати бошига етади. Бир сафар бўлиши кутилаётган концерти машғулотлари пайтида бастакор шу қадар чалишга берилиб кетадики, қизишиб қўлидаги мусиқа асбобини куч билан ерга уради. Мусиқа асбоби оёғини эзади ва бастакор ўша пайтда қонига тушган инфекциядан вафот этади.

9 ўрин: XVI асрнинг буюк давлат арбоби ва файласуфи Френсис Бекон ичи ўйилган товуқни қор билан тўлдиргани сабабли оламдан ўтган. У гўштни сақлаш учун туз ўрнига қор ишлатилиши мумкин, деб ўйлайди ва бу назарияни синаб кўради. Тажриба натижасида товуқ гўшти эмас, балки Беконнинг ўзи «музлаб қолади».

8 ўрин: Исаак Нютонга умумдунё тортишиш назариясини очишда ёрдам берган XVI аср астрономи Тихо Брейг ўз вақтида ҳожатхонага бормагани учун бевақт вафот этган. Ўшанда базм тугамагунча дастурхонни тарк этиш мезбон учун ҳақорат саналарди. Табиатан мулойим Брейг столни тарк этишга рухсат сўрамайди. Пешоб қопчаси ёрилади ва астроном 11 кунлик азоб-уқубатлардан кейин вафот этади.

7 ўрин: Машҳур сеҳргар Гаррий Гудини мухлиси унинг қорнига мушт туширганидан сўнг кўз юмади. Гудини тез-тез одамларга қанчалик «темир» эканини исботлаш учун ўзини муштлашларини таклиф қилган. Сеҳргар ички аъзоларининг қаттиқ шикастлангани туфайли шифохонада жон беради.

6 ўрин: Дунё бўйлаб энг кўп сотилган китоблардан бири «Югуриш сирлари ҳақида мулоҳазалар» китобининг муаллифи Жим Фикс 1970 йилда секин югуришни энг керакли югуриш турига айлантиришга муваффақ бўлади. Аммо унинг ўзи секин югуриш пайтида юрак хуружидан оламдан ўтади.

5 ўрин: Франциялик хонанда Клод Франсуа сувга тўла ваннада чироқни алмаштирмоқчи бўлганида электр токи уриши оқибатида кўз юмади.

4 ўрин: Детектив Аллан Пинкертон йўлакда қоқилиб тушиб тилини тишлайди ва гангренадан вафот этади.

3 ўрин: АҚШнинг 12 президенти Закри Тейлор 1850 йил 4 июль санасида ҳаво жуда иссиқ бўлгани учун ҳаддан ортиқ кўп музқаймоқ ейди ва беш кундан кейин ошқозон оғриғидан кўз юмади. У атиги 16 ой президент бўлган.

2 ўрин: Машҳур “JackDanielʼs” вискисининг отаси Жек Даниел оёғидан олган жароҳатидан роппа-роса олти йил ўтиб ўша пайтда қонга инфекция тушгани сабабли оламдан ўтади. Ўша замонда у кодни унутиб қўйган сейф эшигига жаҳл билан урганидан бармоғи синдириб олганди.

1 ўрин: Юнон файласуфи Хрисипп маст эшакнинг анжир еётганини кўриб кулаверганидан вафо этади.

Тўпловчи ва таржимон Раҳмат Бобожон.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер