Бундан буён, тез ёрдам туман ёки вилоят чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига қараб хизмат кўрсатади

12:33 18 Март 2022 Сиёсат
710 0

Фото: president.uz

Иккинчи йўналиш – тез тиббий ёрдам тизими.

Умуман, 200 дан ортиқ тез тиббий ёрдам станцияларидаги 3 мингга яқин машиналарнинг 75 фоизи «Дамас» автомобиллари бўлиб, уларнинг 670 таси эскирган ёки таъмирталаб аҳволда.

Ёки, бугунги кунда бир туман ёки вилоятдаги тез тиббий ёрдам хизмати, масофаси яқин бўлса ҳам, бошқа ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатиши мумкин эмас.

Шу боис, тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, уларни аҳолига янада яқинлаштириш учун, алоҳида Дастур қабул қилинади.

Энг аввало, «103» тез тиббий ёрдам хизмати республика, вилоят, шаҳар ва туман даражасида ягона бошқарув тизимига бирлаштирилади.

Энди, Тошкент шаҳри тажрибаси асосида, ҳар бир вилоятда тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлашган бошқарув тизими жорий қилинади.

Бундан буён, тез ёрдам туман ёки вилоят чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига қараб хизмат кўрсатади.

Шунингдек, туман марказидан 50-80 километр узоқликда жойлашган 24 та аҳоли пунктида алоҳида тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер