Бухородаги хонадонда газ портлади
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги хонадонда газ портлагани акс этган видео тарқалди. Вилоят ФВБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Кеча, 12 февраль куни соат 22:40 ларда Бухоро вилояти ИИБдан олинган хабарга кўра, шу куни тахминан соат 22:00 ларда Ғиждувон тумани «Гулистон» МФЙдаги аҳоли хонадонида чақнаш содир бўлган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ ва Ғиждувон туман ИИБ масъул раҳбарлари ҳамда 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Воқеанинг тахминий сабаби: фуқаронинг яшаш уйида газ сизиб чиқиб тўпланиши ҳамда чироқни ёқиши оқибатида ҳаво газ аралашмаси чақнаши.
Қўшимча қилинишича, ҳодиса оқибатида ёнғин юзага келмаган, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг