Бухорода уйида қўшмачилик билан шуғулланган аёл қўлга олинди
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 43 ёшли аёл ўз уйида фоҳишахона ташкил қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 18 ноябрь куни вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ўз уйида 50 минг сўм пул эвазига интим хизмат кўрсатиш учун шароит яратиб берган аёлни қўлга олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг