Бухорода қуёнчилик ривожланмоқда

09:24 15 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
1408 0

Бунда «Микрокредитбанк» АТБнинг алоҳида ўрни бор

«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан қуёнчилик соҳасининг такомиллашуви ҳамда ривожи учун бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, жорий йил мобайнида Бухоро вилоятида қуёнчилик соҳаси бўйича жами қиймати 23 млрд. 740 млн. сўмлик 8 та лойиҳа аниқланди. Ушбу лойиҳалар асосида ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 8 млрд. 705 млн. сўм, банк кредити ҳисобидан 15 млрд. 035 млн. сўм кредит маблағлари ажратиш кўзда тутилганди. Ҳозирги кунга қадар 7 та лойиҳа учун 5млрд. 035 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Жумладан, Ромитан туманида фаолият олиб бораётган тадбиркор «Муҳаммадзиё Озодбек Замини» фермер хўжалиги томонидан қуёнчилик агрофирмаси ташкил этилиб, Россиядан 600 бош «Хиккол» зотли қуёнлар олиб келинди. Агрофирмага 1 млрд. 600 млн. сўм кредит маблағи ажратилиб, ушбу маблағлар қурилиш ва таъмирлаш ишларига, қуён сотиб олишга, қуён озуқаси ва бошқа харажатларга сарфланди. Агрофирмада қўшимча тарзда яна 10 та янги ишчи ўринлари ташкил қилинди. Эътиборлиси, бу ерда жорий йил якунига қадар қуёнлар бош сонини 25 000 тага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, «Ромитан Шўрча қуёнлари» МЧЖга ҳам Россиядан 200 бош «Хиккол» зотли қуёнлар олиб келинди. Мазкур жамиятга берилган 1 млрд. 280 млн. сўм кредит ҳам қурилиш ва таъмирлаш учун, қуён сотиб олишга, қуён қафасларига, қуён озуқаси ва бошқа харажатларга сарфланди. Жамият жамоаси ҳам 2020 йил якунига қадар қуёнлар бош сонини 8 000 тага етказишни мақсад қилишган.

Вилоятда 2020 йилнинг ўтган даврида қуёнчилик билан шуғулланиш истагидаги жисмоний шахсларга 1 млрд. 630 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди ва 81 та янги иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, ҳудудда жорий йилнинг охирига қадар 400,0 млн. сўм кредит ҳисобига 570 та хонадонга 10 бошдан жами 5 700 бош она қуён тарқатиш режалаштирилган.

Қисқа қилиб айтганда, 2020 йил якунига қадар вилоятдаги агрофирмалар ва аҳоли хонадонларига 15 млрд. 400 млн. сўмлик маблағлар ҳисобига қуёнлар сонини 43 500 бошга етказиш ҳамда 84 тонна қуён гўшти ва 43 500 дона қуён териси олиш мўлжалланган. Яна бир эътиборга молик жиҳат, мазкур ишларлар натижасида 600 та кишининг бандлиги таъминланади.

Банк ахборот хизмати.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер