Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди

11:03 29 Февраль 2024 Жамият
344 0

Фото: Бухоро давлат тиббиёт институти ахборот хизмати

Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди. Бу ҳақда Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2003 йилда туғилган, институтнинг иккинчи курс талабаси Навас Насмел жорий йилнинг 28 февраль куни талабалар турар жойидаги ўз хонасида соғлиғи ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган.

Зудлик билан Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан Ҳиндистон Республикаси фуқароси Навас Насмел шифохонада вафот этган.

Дастлабки ташхисга кўра, ўлим сабаби икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневманияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилиги, деб айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Док-1 Макс” иши юзасидан ҳиндистонлик Рагневдра Пратар 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. Бундан ташқари, Олмалиқда юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида уч нафар ҳиндистонлик ишчи ҳалок бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер