Бухорода экотаксилар қатнайди

17:41 01 Июнь 2023 Жамият
953 0

Фото: “Халқ сўзи”

Олимларнинг таъкидлашларига кўра, автомобиллардан ажралиб чиқаётган ифлослантирувчи ва зарарли моддалар атроф-муҳит тозалигига жиддий зиён етказмоқда. Илм-фан айнан шундай заҳарли моддалар онкологик, ўпка касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлаётганини аниқлаган. Шу нуқтаи назардан ёзи ўта иссиқ, баҳорию кузида қум бўронлари кузатилаётган Бухорода экотакси фаолияти йўлга қўйилаётгани айни муддаодир.

Вилоят транспорт бошқармаси масъуллари хабар қилишича, шу кунларда Бухорога барча андозаларга мос 29 та электромобиль олиб келинди. Улар шаҳар аҳолиси, хусусан, хорижий сайёҳларга замонавий сервис хизматини кўрсатади. Бундай автомашинани бошқарадиган ҳайдовчилардан эса хушмуомалалик, айниқса, хорижий тилларни билиш талаб қилинади. Юртимиз тарихини яхши билишса нур устига нур.

10 июндан бошлаб Бухоро шаҳри кўчаларида экотаксилар қатнай бошлайди. Яқин вақт ичида улар сафига яна 50 та электромобилнинг қўшилиши кутилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ , “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер