Бухорода «Беш ташаббус» фестивали ғолиблари тақдирланди
Фото: Халқ сўзи
Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Беш муҳим ташаббус доирасида ўтказилган кўрик – танлов, фестиваль ва спорт мусобақалари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ташкил қилинди.
– Беш муҳим ташаббус бугун ўқувчи – ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб – қувватлашда, уларнинг ўз иқтидорлари ва имкониятларини юзага чиқаришда жуда катта аҳамият касб этмоқда,-дейди Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева.- Бу ташаббус остида ўтказилган тадбирларда тўрт минг нафардан зиёд ўқувчи иштирок этди.Якунда 210 нафар ўқувчи ғолиблар қаторидан ўрин олди.
Маросимда ғолиб ўқувчилар, уларнинг устозлари ва 24 нафар мактаб директорига Халқ таълими вазирлиги томонидан ажратилган бир миллиард сўмлик роботехника, мусиқа ва спорт жиҳозлари топширилди. Ўқувчиларнинг ижодий ишлари намойиши, ёш ҳаваскорлар ижросидаги куй – қўшиқлар тадбирга байрамона руҳ бағишлади.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг