Бухорода 53 ёшли эркак икки танишини пичоқлади. Қурбон бор

10:17 14 Октябр 2024 Жамият
426 0

Фото: Видеодан кадр

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги “Ўзбекистон темирйўллари” АЖга қарашли идора олдида икки киши пичоқланди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов “Халқ сўзи”га мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, воқеа кеча, 13 октябрь куни тахминан соат 13:10 да Когон шаҳрида содир бўлган. 1971 йилда туғилган А. Г. (эркак) олдиндан мавжуд бўлган келишмовчилик туфайли танишлари 1963 йилда туғилган Н.А. (аёл) ҳамда 1995 йилда туғилган У. Д. (эркак)ни қасддан ўлдириш мақсадида таналарининг турли соҳаларига ошхона пичоғи билан урган. Оқибатида У. Д. шаҳар тиббиёт бирлашмасида олган тан жароҳатлари билан вафот этган. Аёлга шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 25- (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер