Бухорода 15 ёшли мактаб ўқувчиси бировнинг уйини талон-тарож қилди

16:44 12 Январь 2022 Жамият
1309 0

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида мактаб ўқувчиси бировнинг уйидан велосипед, юк араваси ва учта темир бочкани ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йил 9 ноябрдан 12 ноябрга қадар номаълум шахс «Шарқ» маҳалласидаги бировнинг уйига кириб, «Геркулес» русумли велосипед, бир арава ва учта темир бочкани ўғирлаб кетган. Шундай қилиб, жиноятчи 4,6 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «д» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 8-синф ўқувчиси, вояга етмаган ўсмир содир этганлиги аниқланди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер