Бухоро вилояти ҳокими бешта туман ҳокимини ҳайфсан билан “сийлади”

14:11 03 Октябр 2021 Жамият
883 0

Бухоро вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолиятлари қониқарсиз дея топилди.

Қоровулбозор тумани ҳокими А.Остонов, Вобкент тумани ҳокими Ф.Умаров, Когон тумани ҳокими М.Эсанов, Пешку тумани ҳокими В.Қаҳҳоров, Бухоро тумани ҳокими Х.Жўраевларга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, Жондор тумани ҳокими С.Ҳикматов ва Шофиркон тумани ҳокими Ш.Ҳакимовга ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима солинди, Бухоро шаҳри ҳокими Ж.Носиров қаттиқ огоҳлантирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер