Бухоро ФВБда қатор тайинловлар амалга оширилди
Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан капитан Рустамов Тўлқин Тўраевич Бухоро шаҳар ФВБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар капитан Тўлқин Рустамов Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ФВБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Шунингдек, ФВВ раҳбарининг тегишли буйруғи билан капитан Ҳамидов Нодиржон Ғуломжонович Бухоро вилояти ФВБ Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази бошлиғи этиб тайинланган. Капитан Нодиржон Ҳамидов мазкур тайинловга қадар вилоятнинг Қоровулбозор тумани ФВБ Тезкор бўлинма бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Вазир Ботир Қудратхўжаевнинг тегишли буйруғи билан подполковник Худойбердиев Бахтиёр Маҳмудович Қоровулбозор тумани ФВБ бошлиғи этиб тайинланган. Тайинловга қадар у Бухоро шаҳар ФВБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг