Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Иқтисодиёт факультетида «Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари» мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Мазкур анжуманда дастлаб бугунги кунда иқтисодиёт соҳасидаги янгиланишлар, халқаро тажрибалар, таълимдаги ўзгаришлар моҳияти ҳақида сўз борди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Молиявий таҳлил ва аудит» кафедраси профессори Баҳодир Ҳасанов «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисоб ва таҳлил тизимини такомиллаштириш» мавзусида маъруза қилди. Бу борада эришилган ютуқлар билан бирга, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Шундан сўнг, ўзининг муаллифлигидаги китобларни ҳамда энг сара бадиий асарларни институт ва факультет раҳбариятига, кафедраларга туҳфа қилди.

Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари муҳокамасига бағишланган ушбу анжуманда маърузалар ва уларнинг муҳокамалари шуъбаларда ҳам давом эттирилди.
Шоҳсанам ЙЎЛДОШЕВА,
ЎзДЖТУ талабаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг