Бугундан бошлаб ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари ҳақида хабар берганлар мукофотланади

09:51 01 Апрель 2022 Жамият
1127 0

2022 йил 1 апрелдан бошлаб дарахт кесишга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида фото ва видеоларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг бир бараварига (270 минг сўм) тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларнинг маълумотлари ошкор қилинмайди. 

Тегишли ҳужжатга кўра, аҳоли томонидан юборилган дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги сурат ва видеолар — махсус автоматлаштирилган техника воситалари орқали қайд этилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилади. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ҳуқуқбузарлик тегишли органлар томонидан бевосита аниқлангандан сўнг келиб тушган хабарлар бўйича рағбатлантириш амалга оширилмайди.

Рағбатлантириш ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилади.

Ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича фотосурат, видеоёзув ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

Рағбатлантириш маблағлари ундириладиган жарималарнинг тегишли органлар ҳисобида қолдириладиган қисмидан қоплаб берилади.

Тегишли ҳужжатга мувофиқ, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги хабарлар «102» тезкор қисқа рақами ёки «Эконазорат» ахборот тизими орқали қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер