Бугундан бошлаб 10 январгача Тошкентдаги қатор кўчалар қисман ёпилади

17:57 23 Декабрь 2019 Жамият
1078 0

Фото: Тошкент ИИББ

Янги йил байрамини ташкил этиш муносабати билан 2019 йил 23 декабридан 2020 йил 10 январигача шаҳримиздаги айрим кўчалар қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Улар қуйидагилардир:

-Буюк Турон кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;

-Мустақиллик шоҳ кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;

-Истиқлол кўчасининг Aмир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;

-Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми.

"Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер