Бугун Россия ва Украина ўртасидаги навбатдаги музокаралар ўтказилиши кутилмоқда
Фото: Interfax.ru
Россия ва Украина ўртасидаги Беларусдаги музокаралар яқин бир неча соат ичида бошланиши мумкин. Бу ҳақда Interfax.ru хабар қилди.
«Музокаралар Москва вақти билан соат 15:00да бошланиши режалаштирилган, бироқ Украина делегациясининг айрим муаммолари туфайли музокаралар вақтида ўзгариш кузатилиши мумкин», дейди беларуслик сиёсатшунос Юрий Воскресенский.
Воскресенскийнинг маълумотига кўра, Россия делегацияси аллақачон Беларусга учиб келган.
«Музокаралар аввалги музокаралар ўтказилган жой — Беловежская Пушедаги Овчилар уйида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 28 февраль куни Украина — Беларусь чегарасида Россия ва Украина вакиллари ўртасида музокарларнинг биринчи, 3 март эса иккинчи раунди бўлиб ўтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг