Бугун Ўзбекистон U-23 жамоаси Мали U-23га қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади
«Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 жамоаси бугун Мали U-23 жамоасига қарши иккинчи халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Баҳс «Бунёдкор» стадионида соат 19:00 да бошланади.
Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи беллашув 7 июнь куни бўлиб ўтиб, унда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилганди. Терма жамоамиз сафида Алишер Одилов 23-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада рақиблар Бубакар Траоренинг голи ҳисобни тенглаштирганди.
Ўзбекистон U-23 Олимпиада қуръа натижасига кўра, Испания, Миср ва Доминикан Республикаси жамоалари билан «С» гуруҳидан жой олган.
Мали ҳам «Париж-2024» иштирокчиси ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг