Бугун мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" садолари жаранглади

13:24 25 Май 2023 Жамият
1205 0

Фото: “Халқ сўзи”

25-май куни мамлакатимизнинг барча мактабларида 2022-2023-ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади. Тадбир Давлатимиз раҳбари томонидан йўлланган табрикни битирувчи ўғил-қизларга етказиш билан бошланди.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида барча мактабларда кўтаринки кайфиятда ўтди. Йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди.

Шунингдек, турли кўрик-танловларда ютуқларга эришган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Жорий йилда 10118 та мактабни 391 568 нафар битирувчи тамомлади.

Тошкент шаҳридаги 249-мактаб ва 300-мактабдан "Халқ сўзи" мухбирлари ушбу тадбирлардан фоторепортаж тайёрлади.

 

Фото:  “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер